Транспорт вазирлиги вилоятлараро-шаҳарлараро йўналишларда янги автобус қатновлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди.

Мунтазам қатновлар Uzautotrans Service корхонаси томонидан амалга оширилади. У, хусусан, қуйидаги йўналишларда ҳаракатни бошлайди:

17 августдан:

  • Тошкент-Шаҳрисабз-Китоб, Тошкент-Янгиер;

22 августдан:

  • Тошкент-Қарши-Косон, Тошкент-Ғузор-Қамаши;

23 августдан:

  • Тошкент-Бойсун.

Қатнов жадвали ва чипта нархлари билан «Тошкент» автовокзали ҳамда амалга оширувчи корхона саҳифаларида танишиш мумкин.

Бундан ташқари, бориш ва қайтиш чипталарини электрон тарзда avtoticket.uz сайти ҳамда ATTO, UzBUS мобил иловалари орқали ҳам сотиб олиш мумкин.