Сиёсат

дайжест

Собиқ вазир ва ҳоким Музаффар Салиев 7 йилга қамалди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ва Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими вазифаларида ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. У талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларида айбли деб топилган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».


дайжест

Сенат «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Зўравонлик шаклларига ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва буллингни ҳам киритиш, шунингдек, болаларни ҳимоялаш тартибини жорий этиш ва тарбия жараёнида жисмоний жазолашни тақиқлаш таклиф этилмоқда.


дайжест

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги Конституциявий қонунни маъқуллади

Сенат Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.


Иқтисодиёт

дайжест

1 сентябрдан бошқа турдаги пенсия ва нафақалар миқдори қандай ўзгаради?

1 сентябрдан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори ҳамда бошқа нафақа ва тўловлар 15 фоизга оширилади.


дайжест

Сенат Тадбиркорлик кодексини маъқуллади

Сенаторлар 100 дан ортиқ ҳужжатни, жумладан, 9 та қонунни ўзида жамлаган Тадбиркорлик кодексини маъқуллади. У тадбиркорликни учта тоифага бўлади, давлат томонидан тартибга солишнинг чегара ва шаклларини, якка тартибдаги тадбиркорлар шуғуллана олмайдиган фаолият турларини ва бошқаларни белгилайди.


Жамият

дайжест

Онкобемор болалар энди таблетка шаклида оғриқ қолдирувчи дори олиши мумкин. Бу нега муҳим?

«Таскин» ҳосписи беморлари таблетка кўринишида морфин оладиган бўлди. Авваллари оғриқни қолдириш оғриқли эди, чунки препарат инъекция орқали юбориларди. Ҳоспис раҳбари «Газета.uz»га бу нега муҳимлиги ва онкобеморлар ҳаётини енгиллатиш учун яна нималар қилиш кераклиги ҳақида сўзлаб берди.


дайжест

Тошкентда подстанциядаги носозлик сабаб 3 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолди

Тошкентдаги «Л-Паркентский-1» электр тармоғи ва «Лафарга» подстанциясида носозлик юзага келди. Бунинг оқибатида иккита тумандаги 3 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Ҳудуд аҳолиси 4−5 соатдан буён чироқ ёнмаётганидан шикоят қилмоқда. Энергетика вазирлиги ноқулайлик учун узр сўради.


дайжест

Сурхондарёда йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида 16 ёшли йигит ўз опасини «йигитлар билан муносабатда бўлгани» учун ўлдирди. У қўлга олиниб, ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.


дайжест

Чилонзорда 3 та машина ва скутер иштирокида ЙТҲ бўлди

Тошкент шаҳрида Monza, Cobalt, Spark ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмади. Автомобиллар техник шикастланди.


дайжест

Қашқадарёдаги сайилда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган йигит 2,5 йилга қамалди

Март ойида Қашқадарёнинг Кўкдала туманидаги сайилда газ баллони портлаб, 1 киши вафот этган, 14 киши эса жароҳат олганди. Суд бу ишда баллон эгаси, сайилга балиқ сотиш учун борган 22 ёшли йигитни айбдор деб топди. Унга нисбатан 2,5 йил қамоқ ва 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.


дайжест

ЮНИСЕФ Марказий Осиёда барча йирик интернатларни ёпишга қаратилган 7 та тавсияни эълон қилди

Марказий Осиёнинг бешта давлатида 0−17 ёшдаги 60 мингга яқин бола, бунинг салбий таъсирига қарамай, интернат муассасаларида қолмоқда. ЮНИСЕФ 2030 йилга қадар барча йирик интернат туридаги муассасаларни ёпишга қаратилган еттита тавсияни эълон қилди.


дайжест

Қовун ва тарвуз танлашда нималарга эътибор бериш керак?

Қовун ва тарвузлар етарли даражада пишмаган ёки етиштирилишида кимёвий ўғитлардан кўп фойдаланилган бўлса, бу саломатликка жиддий хавф туғдиради, дейди ССВ. Вазирлик бу маҳсулотларни тўғри танлаш ва улардан заҳарланмаслик учун нима қилиш лозимлиги бўйича тавсиялар берди.


дайжест

Пиёдалар ерусти йўлида лифт ва эскалаторлар ўрнатишни молиялаштириш масаласи босқичма-босқич кўриб чиқилади — Тошкент ҳокимлиги

Сенатда пойтахтдаги учта пиёдалар ерусти йўлига 10 та лифт ва 6 та эскалатор ўрнатиш муҳокама қилинди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари буни молиялаштириш кенгаш томонидан тасдиқланганидан сўнг босқичма-босқич кўрилишини айтди. «Газета.uz» пиёдалар ўтиш жойлари билан нима нотўғрилигини тушунтиради.


дайжест

Зўравонликка учраган шахс билан ишлашади, лекин зўравон билан ҳеч ким ишламайди — Танзила Нарбаева

Зўравонликка учраган болалар бўйича муаммо бўлмаслиги мумкин, лекин зўравонлик қилган шахслар билан ишлашда муаммо бор, дея фикрларини билдирди Танзила Нарбаева болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллашда. «Иш фақатгина бир томонлама бўлиши керак эмас», — дейди Сенат раиси.


дайжест

Тошкентдан учта вилоятга янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Транспорт вазирлиги 5 та йўналишда янги мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилаётганини маълум қилди. Автобуслар Тошкентдан Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларига қатнайди.


дайжест

Қашқадарёда АЁҚШ 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қаршида фаолият юритувчи АЁҚШ электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алиштириб, 1 млрд 85 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.


дайжест

Жиззахда тадбиркорлар мурожаатига бефарқ бўлган 55 нафар ҳоким ёрдамчиси жазоланди

Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмагани аниқланди. Хусусан, мурожаатлардан бирини кўриб чиқиш 60 кунга кечиккан. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.


Жаҳон

дайжест

Таиланд суди бош вазирни ахлоқ кодексини бузгани учун лавозимидан четлатди

Таиланд конституциявий суди бош вазир Сеттҳа Тҳависинни ахлоқ қоидаларини бузгани сабабли лавозимидан четлатиш учун овоз берди. У ўз идорасига ўтмишда коррупция иши бўйича судланган адвокатни тайинлаган.


дайжест

АҚШ Адлия вазирлиги монопол мавқеи туфайли Google’ни бўлиш вариантини кўриб чиқмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Google’ни мажбуран бир неча қисмларга бўлиш ҳамда Android операцион тизими ва Chrome браузеридан маҳрум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ суд компанияни қидирув тизимлари бозорида монополист деб топганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!