АҚШ Адлия вазирлиги ўтган ҳафтада Вашингтон суди Google’ни қидирув тизимлари ва онлайн реклама бозорида монополист деб тан олганидан сўнг компанияни бўлиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The New York Times манбаларига таяниб.

Нашр суҳбатдошларининг фикрича, агар бу режа амалга ошса, компания Android операцион тизими бўлими ва Chrome браузерини ажратиши керак бўлади.

Бошқа эҳтимолий вариантлар ўз ичига «Google'ни ўз маълумотларини рақобатчилари билан бўлишишга мажбурлаш», шунингдек, Apple ва бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилари билан Google’ни стандарт қидирув тизими сифатида ўрнатишга мажбур қиладиган битимлардан воз кечишни олади.

Адлия вазирлиги, шунингдек, компаниядан матнли рекламаларни амалга ошириш учун фойдаланадиган Google AdWords тизими сотувини талаб қилишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Ҳукумат ҳозирда турли компаниялар ва экспертлар билан учрашиб, уларнинг Google устунлигини чеклаш бўйича таклифларини муҳокама қилмоқда, дея хабар беради газета манбалари.

Google вакиллари изоҳ беришдан бош тортди.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, бизнесни мажбурий ажратиш, агар режа қабул қилинса, 1980 йилларда АТ&Т тарқатиб юборилганидан бери АҚШдаги энг каттаси бўлиши мумкин.