IT Park University UZBMB (DTM) имтиҳонидан ўтган абитуриентлар учун ўз эшикларини очмоқда. Имтиҳонни топшириб, қуйидаги натижаларга эришган абитуриентлар энди имтиҳонларсиз кириш имкониятига эга:

  • математика — 10 та тўғри жавобдан бошлаб;
  • инглиз тили — 20 та тўғри жавобдан бошлаб.

Ҳозирда IT Park University`га кириш учун ариза топшириш муддати тугашига атиги бир ой қолди. Бу эса юқори технологиялар ва халқаро карьера имкониятлари оламига кириш учун қулай фурсатдир.

Университет глобал IТ гигантлари билан яқин ҳамкорликда экани ва бу талабаларига етакчи жаҳон ҳамда маҳаллий компанияларда ҳақиқий иш тажрибасини олиш имконини беришини таъкидлади.

it park university, реклама

IT Park University 2022 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан ва Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 297-сонли «IT Park University рақамли университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган.

IT Park ва EPAM IT компанияси университет асосчилари ҳисобланади. Университет дастури IТ соҳасидаги замонавий ва талабгир касбларни ўзлаштиришга қаратилган. Таълим жараёни асосан онлайн форматда, яъни гибрид шаклда олиб борилади. Бу эса мамлакатнинг барча ҳудудларидаги талабаларга мутахассислик ва давлат намунасидаги диплом олиш имкониятини беради.

«IT Park University ўзининг глобал компания — EPAM билан ҳамкорлиги сабабли ноёб саналади. Бу ерда таълим нафақат назария, балки етакчи мутахассислар раҳбарлигидаги амалиётни ҳам таъминлайди. Ушбу университет сизнинг келажагингиз учун катта имкониятларни очиб беради, жаҳон стандартларига мос келадиган таълим ва реал карьера истиқболларини тақдим этади», — деди рақамли технологиялар вазири Шерзод Хотамович Шерматов.

Талабалар халқаро стажировкалардан ўтмоқда, университет битирувчилари эса аллақачон йирик IТ компанияларда ишлаб муваффақиятли стартаплар яратмоқда. Таълимнинг амалиётга йўналтирилган ёндашуви ва саноат билан яқин алоқалар туфайли талабалар карьераларини муваффақиятли бошлаш учун барча зарур кўникмаларга эга бўлмоқда.

it park university, реклама

IT Park University сайтида кириш имтиҳонларига ариза топшириб, инновацион жамоанинг бир қисмига айланиш мумкин.

Телефон: (+998) 55−503−99−99.

Instagram: @itpu_uz
Telegram боти: t.me/ITPU_bot

Реклама ҳуқуқлари асосида.