Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш оқибатида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» матбуот хизмати.

«Ўзэнергоинспекция» томонидан ўтказилган назорат тадбирида Наврўз маҳалласидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси текширилди. Натижада корхона масъуллари электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алмаштириб, дастурга киритмагани аниқланди.

Бунинг оқибада келтирилган 1 миллиард 85 миллион сўм миқдоридаги зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.