Korzinka ва Cotton Club замонавий турар жой мажмуасидан янги квартира ютиб олиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Акциянинг барча иштирокчилари нафақат янги квартиранинг эгаси бўлиш, балки ҳафталик совғалар — Korzinka’даги харидлар учун 1 миллионлик сертификатларни қўлга киритиш имкониятига эга.

Қандай қилиб иштирокчига айланиш мумкин

5 августдан 22 сентябргача Korzinka супермаркети ёки Korzinka Mahalla, шунингдек, Smart дўконларида Korzinka Plus содиқлик картасидан фойдаланган ҳолда 50 минг сўм ва ундан юқори миқдорда машҳур Aura, «Я Самая», Qualita, «Солнце и Луна», Watashi брендлари товарларини харид қилиш лозим.

Акция содиқлик картаси уланган Korzinka Go онлайн етказиб бериш хизмати орқали қилинган харидлар учун ҳам амал қилади. Бундай харидлардан ҳар бири бош соврин — тез орада фойдаланишга топшириладиган NRG Jomiy турар жой мажмуасидан квартира бўлган якуний ўйинда иштирок этиш имкониятини тақдим этади.

Бош соврин — квартира ўйинида иштирок этиш учун Cotton Club маҳсулотлари орасида 50 минг сўмдан бошланадиган харидларни имкон қадар кўпроқ амалга ошириш тавсия этилади, чунки ҳар бир харид — бу интиқиб кутилган соврин эгасига айланиш имкони. Харидор севимли гигиеник товарларидан қанча кўп харид қилса, NRG’дан квартира ютиш эҳтимоли шунча кўп бўлади.

Квартира ўйини қачон ўтказилади

Акция 22 сентябргача амал қилади. Сўнгра 4 октябрь санасида Korzinka’нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида бўладиган жонли эфирда рандомайзер ёрдамида яп-янги квартира калитларини оладиган ғолиб аниқланади.

Омадли шоппинг томон олға, айнан сизнинг омадингиз кулиб боқишига тилакдошмиз. Барчага омад, азиз дўстлар.

Қўшимча маълумот олиш, шунингдек, акция қоидалари билан танишиш учун компания расмий сайтига ташриф буюриш мумкин. Бошқа акция ва янгиликларни Korzinka расмий саҳифаларида кузатиб бориш мумкин.

Facebook:fb.com/korzinkauz
Instagram:@корзинкауз
Telegram:t.me/korzinkauzb

Реклама ҳуқуқлари асосида.