Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 3 та автомобиль ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲББ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 14 август куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ҳайдовчи 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги Cobalt, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Ш. Й. бошқарувидаги Monza, ҳайдовчи 2005 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги мототранспорт (скутер), ҳайдовчи 1999 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги Spark тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган.