Болалар омбудсмани Сурхондарёдаги боғчада 5 ёшли бола калтаклангани ҳақидаги хабарни ўрганди. Аниқланишича, воқеа 13 август куни Денов туманидаги 16-сонли МТМда содир бўлган.

Тарбиячи А.Г. машғулот давомида М.И.ни (2019 йилда туғилган ўғил бола) беодоблик қилгани учун гўёки тарбиялаш мақсадида қўлидаги чизғич билан урган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

«Таълим муассасаларида болаларга номақбул муомалада бўлиш ва жисмоний жазо қўллаш ҳолатлари жавобсиз қолиши мумкин эмас. Бунга йўл қўйганларга нисбатан тегишли жавобгарлик чоралари қўлланиши зарур», — деб ёзди Сурайё Раҳмонова.