Сиёсат

дайжест

Собиқ вазир Азиз Воитов ва яна 49 кишига оид жиноят иши очиқ судда кўрилади

Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда очиқ судда кўриб чиқиш 5 сентябрда бошланади. Улар ЖКнинг ўзлаштириш, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш, пора ва бошқа моддалари бўйича айбланмоқда. Судланувчиларнинг 29 нафари қамоққа олинган.


дайжест

Ниғматилла Йўлдошев Кураш федерацияси раислигига қайта сайланди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда такси ҳайдовчиси сифатида расман рўйхатдан ўтганлар сони 576 мингга етди

Ўзбекистонда норасмий ишлаб келган ярим миллиондан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Йил бошидан бери даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчиларнинг сони 171 нафарга етган.


дайжест

Ўзбекистон мазут импортини 2 баравар, июнь-июлда эса 20−22 баравар оширди

Йил бошидан буён Ўзбекистон 843,6 минг тонна мазут импорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-июль ойларидаги ҳажмдан икки баравар кўп. Июнда импорт 22 баравар (2023 йил июнига нисбатан), июлда эса 19,6 баравар ошди.


Жамият

дайжест

Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни қайта ишлаш учун қайтарди

Ўзбекистон Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқулламади. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.


дайжест

Тошкент аэропортида 20 ёшли қиз алдов орқали фоҳишалик учун Дубайга олиб кетилаётгани аниқланди

Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит ўзи тенги қиз танишини катта даромад топишга ишонтириб, Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланди. У Тошкент аэропортида қўлга олинди, жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Украина Россиянинг Курск вилоятида ҳарбий комендатура ташкил этилганини эълон қилди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Россиянинг Украина армияси назорати остига ўтган Курск вилояти ҳудудида «тартибни сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларни қондириш мақсадида» ҳарбий комендатура ташкил этилганини маълум қилди.


дайжест

Сурхондарёдаги боғчада тарбиячи 5 ёшли болани ургани аниқланди

Сурхондарё вилояти Денов туманида боғча тарбиячиси беодоблик қилган болани «тарбиялаш мақсадида» чизғич билан ургани аниқланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди

Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳарорат кундуз кунлари +27…+36, кечалари +17…+22 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.


дайжест

«Газета.uz» Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган футболчилар ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

«Газета.uz» илк ҳужжатли фильмини суратга олишни давом эттирмоқда — у футболчиларнинг Париждаги Олимпиададаги иштирокига бағишланади. Премьера ноябрга режалаштирилган. «Умид қиламизки, фильм бизни Парижга олиб келган йўлни унутмасликка ёрдам беради», — деди Gazeta News директори Давлат Умаров.


дайжест

Россияда қаровсиз қолган бир гуруҳ болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 8 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларидан тўпланган.


дайжест

Бола нега 7 ёшдан мактабга бориши керак?

«Айрим ота-оналар фарзанди 6 ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди, бироқ бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди», — дейди ССВ. Вазирлик уларни нега 7 ёшга етгач мактабга юбориш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.


дайжест

Сенат боласини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналар жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Сенат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.


дайжест

Тошкентда 2 бола 5-қаватдаги ёнғиндан қутқарилди

Учтепа туманида ёнғин бўлаётган уйдан 5 ва 7 ёшли бола қутқариб қолинди. Хонадон эгалари уларни ёлғиз қолдириб, эшикни қулфлаб кетган. ФВБга кўра, болаларнинг аҳволи яхши.


дайжест

Сурхондарёда ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Термиз шаҳрида 26 ёшли йигит Telegram’да гуруҳ очиб, 37 кишига ноқонуний диний сабоқ бериб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (17−18 август)

Бешта кинопремьера, «Тошкент сувенирлари» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов ва Юлдуз Усмонова концертлари, ҳоккей ўйинлари, кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

«Шарқ тароналари» фестивали Регистон майдонида ўтадиган бўлди

Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.


дайжест

Ўзбекистонда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. ОТМ, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.


Спорт

дайжест

Футзал бўйича Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧ чипталарини онлайн харид қилиш учун сайт яратилди

Uzinfocom компанияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни онлайн харид қилиш хизматини тақдим этди.


Жаҳон

дайжест

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойиш ўтказди

15 августга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўн минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги маршга чиқди. Акцияга шаҳар шифохоналаридан бирида ишлаган стажёр ҳамширанинг узун иш вақтидан сўнг зўрлангани ва ўлдирилгани сабаб бўлди.


дайжест

ЖССТ маймунчечак эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

ЖССТ икки йил ичида иккинчи бор маймунчечак эпидемиясини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Қарор Конго Демократик Республикасида инфекция авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга ҳам тарқалгани фонида қабул қилинди.


дайжест

Қозоғистон Россияга қарши санкцияларга ўз манфаатларига зарар келтирадиган тарзда «кўр-кўрона эргашмайди» — бош вазир ўринбосари

Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига ўз манфаатларига зарар келтириш орқали «кўр-кўрона эргашмайди», деди мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иккинчи даражали санкциялар остида «қолмаслиги» учун қоидаларга амал қилишда давом этади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!