Бир йилда нечта китоб ўқийсиз? Кунингизнинг қанча қисмини мутолаага сарфлайсиз? Хоҳлаганингиздан кўра кам, тўғрими? Иш-ташвишнинг тугамаслиги ёки шунчаки ҳафсала, хоҳиш йўқлиги баҳона бунга. «Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш, ўқувчини кўп ва хўб ўқишга ундаш ниятида «Нима ўқиймиз?» саволи билан олим, тадқиқотчи, жамоат фаоли, ёзувчи-шоир, таржимон ва бошқаларга юзланади, уларнинг йил давомида ўқиган ё ўқилиши шарт деб санаган китоблари тавсиясини сизга етказади. Мақсад жуда оддий — китобхон бўлайлик!

«Нима ўқиймиз?» лойиҳасининг бу галги меҳмони — сценарийнавис, режиссёр ва ёзувчи Мадина Мўминова. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, сўнгги уч йил давомида унинг болалар учун мўлжалланган «Пластикакл ким?», «Доктор Чихахл ва унинг мудҳиш сири» ва «Анубис Маймунус ва ҳайвонларнинг арвоҳлари» китоблари нашрдан чиқди.

Мутолаа ва китоблар ҳақида

Китоблар оиламиз ҳаётида доим муҳим ўрин тутган. Бувамнинг катта кутубхоналари бўлар, улар китоб йиғардилар. Таниқли рус ёзувчиси Алексей Толстой билан дўст эдилар, ҳатто кутубхоналарида ёзувчи томонидан «Моему дорогому узбекскому другу, Рахимчику» («Менинг қадрли ўзбек дўстим Раҳимжонга») деб дастхат қўйилган бир қанча асарлари ҳам бор эди.

Кейинчалик ота-онам кутубхонани бойитишда давом этишди. Махсус абонементлар орқали китобларни сотиб олганимиз, туғилган кунларга китоб совға қилганларимиз ёдимда. Хонадонимизга кириб келган ҳар бир янги китоб туркуми ҳаётимиздаги муҳим ҳодисага айланарди.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Онам барча сафарларидан болаларга мўлжалланган рангин китоблар олиб келардилар. Жанни Родарининг «Чипполино»си, Юрий Олешанинг «Уч бақалоқ», Лаймен Баумнинг «Оз мамлакати сеҳргари», Льюис Кэрроллнинг «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китоблари, жаҳон халқлари эртаклари ва тасаввуримни шакллантирган бошқа кўплаб сеҳрли китобларим борлигидан бахтиёр эдим.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Кўпчилик оилаларда бўлгани каби, бизнинг уйимизда ҳам уйқудан олдин китоб мутолаа қилиш анъанага айланганди. Мени буни болаларнинг дидини шакллантириш ва китобга муҳаббатини уйғотишнинг энг мақбул усули, деб ҳисоблайман. Китоблар онгимиз учун қурилиш материалидек гап. Фарзандларим улғаяркан, улар сўраган китобларни ёки мактаб дастури бўйича берилган асарларни ўзлари билан бирга мутолаа қилиб бордим. Бундайин машғулот ота-она ва фарзандни бир-бирига жуда яқинлаштиради. Мен барча ота-оналарга болаларига нималар қизиқлигини яхшилаб билиб олишни, бунинг учун уларга қизиқ бўлган асарларни бирга ўқишни тавсия этган бўлардим.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Бошланғич синфдалигимдаёқ кутубхонамиздаги барча китобларнинг номини муқовасига қараб ёдлаб олгандим. Улғайганим сайин номи энг қизиқ кўринган китобларни бир чеккадан ўқий бошладим. Жек Лондоннинг ўқимишли бўлишни истагани боис ўқишни ўрганиши биланоқ таваккалига китоб танлаб, бирданига бир қанча китобларни мутолаа қилишга киришган Мартин Иденига ўхшардим ўша пайтлари.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Рус мактабида ўқиганман, мактаб дастури рус ва совет адабиёти классикасини, масалан, қалин жилдлик «Уруш ва тинчлик» асарини ўз ичига олганди. Лекин, тан олиш керак, кўпчилик тенгдошларим каби мен ҳам Тинчлик ҳақидаги бобларни ўқиб, Уруш ҳақидагиларини ташлаб кетардим. Достоевский, Гоголь асарлари ва бошқа кўплаб китобларни мазза қилиш учун эмас, мажбур бўлганим учун ўқирдим. Александр Фадеевнинг китобларини, айниқса қуруқ совет мафкурасидан иборат бўлган «Қора металлургия» асарини жуда ёмон кўрардим. Булгаков, Бунин, Чехов, Зошченко каби буюк муаллифларни яхши кўрардим, уларнинг асарларини ҳозир ҳам қайта-қайта мутолаа қиламан.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Александр Дюма билан танишувим аёллар образлари орқали бошланган, булар: «Монсоро хоним», «Қиролича Марго», «Икки Диана». Кейин Гюстав Флобернинг «Бовари хоним», кичик Дюманинг «Камелияли хоним», Шарлотта Бронтенинг «Джейн Эйр», Франсуаза Саганнинг кичик романлари ва Андре Моруанинг «Нотаниш аёлга мактублар» асари, ҳикоялари тўпламлари ва ўсмир қизга мос бўлган бошқа романтик ҳикояларга навбат етди.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Кейин эса француз муаллифларининг кўп сонли романлари ўрнини Агата Кристи, Жеймс Чейзларнинг инглиз детективлари эгаллади. Уларнинг ўрнига эса Америка драмалари, кейин жаҳон фантастикаси, сўнгра файласуфлар, психологлар ва теологларнинг асарлари келди. Айтганча, ўша пайтлар «Иностранная литература» («Хориж адабиёти») журнали оммалашган, уни оддий қилиб «Иностранка» деб аташарди. Ота-онамнинг барча танишлари журналнинг бирор сонини қолдирмай ўқишарди, чунки СССРда ҳали босиб чиқарилмаган асарларнинг кўпи шу журналда эълон қилинарди. Айнан «Иностранка» боис Кен Кизининг «Какку уяси узра парвоз» асарини ўқишга муваффақ бўлгаман ва жуда таъсирланганман.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Нимани ўқишни, бу ўқиганларимизни қандай қабул қилишни мактабда битталаб айтишгани боис, ўзим мустақил китоб танлар эканман, қизиқишларим ўзгаришига қараб муаллифлар ўртасида сарсон бўлдим. Ёшлигимда Паоло Коэльо ва Ричард Бахнинг фалсафий асарлари урфда эди. Ларошфуко ва Сенекани, Ницше ва Кастанедани ўқирдик. Ўша пайтлардаги севимли китобим «Илоҳлар оқшоми» («Сумерки богов») асари бўлган. Даниил Хармс асарлари ва Сергей Довлатовнинг ҳикояларини ёқтирардим.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Тарихга қизиқар ва «Динлар тарихи»ни қўлимдан қўймасдан ўқирдим. Мурод Ажининг «Турклар тарихи» асарини яхши кўраман. Стивен Старрнинг «Йўқотилган маърифат» китобини чуқур изланишлар натижасида яртилган тадқиқот иши деб биламан.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Мактаб даврида ўзбек классикасидан Алишер Навоийнинг «Хамса»синигина билардим. Журналистика факультетида ўқиб туриб, 3-курсда ўзбек гуруҳига ўтган пайтим ўзбек классикасининг бошқа асарлари ҳаётимга кириб келди. Ўшанда Қодирий ва Чўлпон, Фитрат ва Қаҳҳор, Тимур Пўлатов, Темур Малик асарлари билан танишдим. Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов шеъриятини ҳануз ёқтираман.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Болалигимдан фарқли ўлароқ, бугун ўқийдиган китобларимни синчковлик билан танлайман. Асарини ҳиссиётлар ва туйғулардан елкага ташлаб оладиган майин пелерина тўқиётгандек қилиб ёзадиган француз романнависи Эрик Эммануэль Шмитт ёқади менга. Унинг барча китобларини ўқиб чиққанман ва кутубхонамда сақлайман. Айниқса болаларга аталган туркуми — «Оскар ва Пушти хоним», «Нуҳ болалари», «Жаноб Иброҳим ва Қуръон гуллари»ни хуш кўраман. Людмила Улицкая, Наринэ Абгарянларнинг самимий ва таъсирчан асарларини яхши кўраман. Келиб чиқиши озарбайжонлик бўлган немис ёзувчиси — Қурбон Саид китобларини ёқтираман. У ёзган «Али ва Нино» қаҳрамонлари боис Батумида турли миллат ва динга мансуб севишганларнинг муҳаббатига атаб ҳайкал ўрнатилган. Бир китоб бошқа янги санъат асарларини яратишга илҳомлантириши ҳаяжонли ҳолат, шундай эмасми?

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Доим ёзувчи бўлишни истаганман. Узоқ йиллар бу қўл етмас орзулигича қолди, зеро «ёзувчи» деган сўзнинг ўзи мен учун муқаддас гапдек эди. 2019 йил охирида, пандемия бошланиб, ҳаёт ва мамот масаласи ҳар бир одам учун кўндаланг келганида мен билим олишга шўнғидим. Қисқа вақт ичида ёзувчилик маҳорати, сценарийнависликдан 8 та онлайн курсда ўқидим, ўз ишининг моҳир усталаридан талайгина маърузаларни тингладим. Тўғри, бундан олдин кинога сценарий ҳам ёзгандим, ҳикояларим ҳам бор эди, лекин касбга нисбатан фундаментал ёндашув тамойилларида тарбияланган инсон сифатида аввалги кўникмаларим ва янги билимларимни миямда жой-жойига қўйиб олиш мен учун муҳим эди.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Шу вақт ичида кўплаб адабиётларни ўқиб чиқдим, янада яхшироқ ёзиш ва ўқишни ўргандим. Кундалик ташвишлар билан ҳеч вақт етмай, кейинга қолдирилган кўплаб китобларимни яна қўлга олдим. Ёшлигимда китобларини севиб мутолаа қилган муаллифлар — Владимир Набоков, Рэй Брэдбери, Габриэль Гарсиа Маркес, Эрих Мария Ремаркка қайтдим ва уларни ўзим учун қайтадан кашф қилдим. Стивен Кинг мен учун янгиликка айланди. Унинг ёзувчиликка бағишланган китоби бу машҳур даҳшатлар қироли ҳақидаги тасаввуримни умуман ўзгартириб юборди. Стивен Кинг ушбу китобнинг биринчи қисмида ўз ҳаёти ҳақида ҳикоя қилган бўлса, иккинчи қисмида ўзининг тенгсиз, қиёси йўқ ёзувчилик тажрибаси билан бўлишган.

китоб, китоблар, китобхонлик, мадина мўминова, мутолаа, нима ўқиймиз, тавсия

Болалар учун китоблар ёза бошлаганим туфайли болалар ҳақидаги ва болаларга аталган адабиётларни ҳам кўп ўқийдиган бўлдим. Улар орасидан ёқтирганларим — Нил Гейманнинг «Коралина»си, Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер» ҳақидаги туркуми, Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори», Ленор Горалик асарлари, Ғафур Ғуломнинг «Шум бола»си ва яна бошқа кўплаб ажойиб китоблар.

Онам доим: «Нимагадир қизиққан пайтинг, сенга зарур китобларнинг ўзи бирданига олдингга келади», дердилар. Чиндан ҳам шундай. Одамлар мутолаа ва китобларга қизиқиш билдирар экан, инсониятнинг бундан-да яхши келажакка умиди асло сўнмайди.