Сирдарё вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида 2 ёшли бола вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 7 август куни соат 11:10 атрофида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Йўлдошобод» МФЙда жойлашган ЯТТ оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси 2022 йилда туғилган И.С. тўсатдан вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.С.нинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилиши оқибатидаги механик асфиксия сабаб бўлганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув бошланган.