Марказий банк 2024 йилнинг иккинчи чораги учун истеъмол кайфияти индексини (ИКИ) тақдим этди, деб хабар қилди регулятор матбуот хизмати.

Истеъмол кайфияти индекси — ҳар ой ўлчанадиган ва эълон қилинадиган истеъмолчилар ишончининг ўлчови. У икки қисмдан иборат: истеъмолчиларнинг жорий иқтисодий вазиятга баҳоси ва кутилмалари. Истеъмолчи кайфияти аҳоли истеъмолни қанчалик кўпайтириш/камайтиришга тайёрлигини белгилайди. Тадбиркорлар истеъмолчиларнинг кайфияти ва уларнинг харид қилиш ниятларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш, импорт ёки сотиш режаларини энг самарали тарзда тузиши ва маркетинг ҳамда рекламани ташкил этиши мумкин бўлади.

истеъмол кайфияти, истеъмол кайфияти индекси, марказий банк

Кўрсаткич ўтган чоракка нисбатан 0,7 фоиз пунктга камайди — 70,3 пунктгача. Индекснинг пасайишига респондентларнинг келажакда даромадлар ўсиши (-0,7 фоиз) бўйича кутилмалари бироз пасайгани сабаб бўлди.

Индекснинг пасайишига қарамай, респондентларнинг қарийб учдан икки қисми келгуси чоракларда ўз даромадлари ошишини кутмоқда. Буни иқтисодиётда аҳоли даромадларининг ўсиш суръатлари юқори даражада сақланиб қолаётгани билан изоҳлаш мумкин, деб таъкидлади Марказий банк.

истеъмол кайфияти, истеъмол кайфияти индекси, марказий банк

Респондентларнинг 26,4 фоизи (+1,4 фоиз) даромадлари ўзгаришини кутмаяпти. Ўтган чорак билан солиштирганда, респондентларнинг барча гуруҳларида даромадларнинг ўсишига оид кутилмалар бироз камайди, аммо даромад пасайишини кутаётганларнинг улуши паст даражада — 10 фоизни ташкил этди.

Даромадлари 10 миллион сўмдан юқори бўлган шахслар даромад ўсишига оптимистик, энг паст даромадга эга респондентлар эса (3 миллион сўмгача) пессимистик қарамоқда.

Бундан ташқари, кредитларга бўлган эҳтиёж (-1,2) ва жамғаришга бўлган мойиллик (-1,3) камайди.

истеъмол кайфияти, истеъмол кайфияти индекси, марказий банк

Биринчи чоракда (январь-март) респондентларнинг кўпчилиги пулнинг катта қисмини уйни таъмирлаш (23,7 фоиз), таълим (24,7 фоиз), даволаниш (20,3 фоиз), автомобиль (12,3 фоиз) ва оилавий тадбирларга (11,5 фоиз) сарфлаганини айтди.

Катта харажатларга келсак, уй таъмири (29,7 фоизга), уй-жой (6,2 фоиздан 10,6 фоизга ўсиш) ва автомобиль (12,3 фоиздан 14,3 фоизга ўсиш) сотиб олишни истаганлар кўпроқ бўлган.

истеъмол кайфияти, истеъмол кайфияти индекси, марказий банк

Иккинчи чоракдаги сўров натижаларига кўра, вазият ўзгарган. Уй-жой сотиб олганлар улуши биринчи чоракка нисбатан 6,2 фоиздан 5,8 фоизга, автомобиль хариди 12,3 фоиздан 10,5 фоизга қисқарган. Кейинги ойларда уй-жой сотиб олишни хоҳловчилар улуши ҳам 10,6 фоиздан 9,3 фоизга камайган, автомобилларда — 14,3 фоиздан 11,6 фоизгача.

Шунингдек, мебель сотиб олиш (5,3 фоиздан 4,3 фоизга), электрон қурилмалар (4,8 фоиздан 3,5 фоизга), оилавий тадбирлар (11,5 фоиздан 9,2 фоизга), даволаниш (20,3 фоиздан 20,1 фоизга) ва таълим (24,7 фоиздан 20,5 фоизгача) билан боғлиқ харажатлар улушининг камайиши кузатилмоқда.

Шу билан бирга, тўй маросимлари (7,7 фоиздан 8,4 фоизга), саёҳат (5,2 фоиздан 6,5 фоизга) ва уй-жойларни таъмирлаш (23,7 фоиздан 25,8 фоизга) харажатлари улуши кескин ошди.

Сўровда қатнашган даромади 3 миллион сўмгача ва 10−15 миллион сўмгача бўлганлар орасида яқин ойларда кредит олмоқчи бўлганлар камайган, даромади 3−10 миллион сўмгача бўлган бошқа гуруҳларда кредитларга талаб бир мунча ўсиши кузатилмоқда.

истеъмол кайфияти, истеъмол кайфияти индекси, марказий банк

Респондентларнинг қарийб 37 фоизи умуман жамғармаси йўқлигини айтди. Уларнинг 5 фоиздан камроғи жамғармалари олти ойдан кўпроққа етишини ва тахминан 5 фоизи — уч ойдан олти ойгача етишини таъкидлади.