Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ўзини «Ўзбекфильм» давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкума аёл ҳаётига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 20 минг доллар олган вақтида ушланди.

«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Қўшработ туманида яшовчи 2 нафар фуқарони ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг доллар олган.

дхх, фирибгарлик

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябрь ойида «Зармитан» конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Қўшработ туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг доллар олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса консалтинг фирма раҳбари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали пойтахтлик фуқарога чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб бериб, уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 доллар олган вақтида ушланган.

Ҳозирда учала шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

дхх, фирибгарлик