Мустақиллик байрами ва «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали муносабати билан Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи».

Қўшимча «Афросиёб» электропоезди 25 август кунидан 3 сентябрь кунигача ҳаракатланади.

Уларнинг жадвали қуйидагича:

  • 775-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
  • 776-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони ҳам мавжуд.