2−8 сентябрь кунлари Мухтор Ауэзов номидаги Қозоқ миллий драма театри Ўзбекистон бўйлаб гастрол сафарида бўлади, деб хабар берди театр маъмурияти «Газета.uz»га.

Тошкентдаги Давлат мусиқали комедия (оперетта) театрида томошалар 2−4 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 6−8 сентябрь кунлари Қозоғистон труппаси Нукус шаҳридаги Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри саҳнасида чиқиш қилади.

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри ва Қозоғистон миллий драма театри ўртасидаги маданий ҳамкорлик меморандуми доирасида гастроллар ўтказилмоқда. Оперетта театри биринчи марта Мухтор Ауэзов номидаги театр гастролларини қабул қилади.

2−9 сентябрь кунлари гастроллар доирасида «Ўзбекистон ва Қозоғистон театр санъати бирлашмаси» кўргазмаси ҳам бўлиб ўтади. Кўргазмага саҳналаштириш ишлари бошлангунга қадар ташриф буюриш мумкин бўлади.

Гастрол дастури:

Тошкент, Давлат мусиқали комедия театри (оперетта), Чўпонота, 4А:

  • 2 сентябрь, 19:00 — «Қози Корпеш — Баян сулу» (икки парда (акт)ли муҳаббат қиссаси, муаллиф — Габит Мусрепов);

  • 3 сентябрь, 19:00 — «Қорқиттин кори» (афсона, муаллиф — Иран-Гайип);

  • 4 сентябрь, 19:00 — «Қирманбайнинг тўйи» (комедия, муаллиф — Тинимбай Нурмаганбетов).

Нукус, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, Алакоса, 1:

  • 6 сентябрь, 19:00 — «Қиз-Жибек» (мусиқий драма, муаллиф — Габит Мусрепов);

  • 7 сентябрт, 19:00 — «Севиклиларингиздан ажралманг!» (драма, муаллиф — Александр Володин);

  • 8 сентябрь, 19:00 — «Севги номи билан» (драма, муаллиф — Сауле Досжанова).

Чипталар театр кассаларида сотилади.