Марказий Осиёда юқори сифатли логистика хизматларига тез ўсиб бораётган талаб фонида Balton Trading Asia инновациялар ва барқарор ривожланиш соҳасида кашшоф сифатида ажралиб туради. Balton Trading Asia 1994 йилдан буён Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган истеъмол товарларининг етакчи дистрибюторларидан бири ҳисобланади. Компания Nestle, Colgate-Palmolive, Makfa, «Олейна», Impra, Haribo, Lavazza ва бошқалар каби таниқли брендлар учун дистрибюция хизматини амалга оширади.

Бу йил Balton Trading Asia замонавий «А+» синф омборини ишга тушириш орқали олдинга муҳим қадам ташлади, бу эса маҳсулотни сақлаш шароитларини яхшилашга имкон берди. Бугунги кунда компания ўзининг тарқатиш хизматларини фаол ривожлантирмоқда, илғор технологияларни жорий этмоқда ва мижозларга юқори даражада хизмат кўрсатишни таъминлаш учун ички жараёнларни оптималлаштирмоқда.

Balton Trading Asia компаниясининг бошқарувчи ҳамкори Филипп Горбунов ва таъминот занжири директори Мансур Юлдашев компаниянинг ривожланиши ҳақидаги қарашлари билан ўртоқлашди, омбор инфратузилмасининг аҳамияти ва БТА ўсишининг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.

Balton Trading Asia ким ва нима билан шуғулланади

Balton Trading Asia — Ўзбекистондаги энг йирик истеъмол товарлари дистрибюторларидан бири ҳисобланади. Компания 1994 йилда ташкил этилган ҳамда рўйхатдан ўтган, бизнес эса 1995 йил бошида бошланган. Ўшандан бери FMGC (Fast-Moving Consumer Goods) маҳсулотларини тарқатиш компания бизнесининг асосий йўналиши бўлиб қолмоқда. Бугун компания Ўзбекистондаги йирик истеъмол товарлари дистрибюторларидан бири ва буни бизнеснинг асосий устувор йўналиши деб билишда давом этади.

Компания дистрибютор бўлгани сабаб вазифаси товарларни етказиб беришни ташкил қилиш ва кейин уларни савдо нуқталарига тарқатишдан иборатми

Жараён режалаштиришдан бошланади — қанча маҳсулотни сотиш, олиб келиш ва сақлаш кераклиги аниқланади. Кейинчалик маҳсулотлар сотиб олинади, уларни етказиб бериш ва жойлашадиган омборга қабул қилиш ташкил қилинади. Шундан сўнг савдо гуруҳи мижозлардан буюртмалар қабул қилганда, ушбу буюртмаларни жўнатиш учун шакллантиради ва тайёрлайди. Кейин маҳсулот машинага юкланади ва дўконларга етказиб берилади. Буларнинг барчаси таъминот занжири деб аталади — бу ерда ҳар бир босқич буюртмани самарали бажариш учун калит ҳисобланади.

balton trading asia

3PL нима ва Balton Trading бу соҳада қандай хизматларни таклиф қилади

3PL ёки Third Party Logistic — бу учинчи томон тарафидан логистика хизматларини кўрсатиш. Ҳамма компаниялар ҳам ўзларининг логистика инфратузилмасини яратиш имкониятига эга эмаслар ва шунинг учун улар 3PL провайдерларига мурожаат қилишлари мумкин. Компания барча логистик вазифалар, жумладан, товарларни божхона омборига қабул қилиш, зарур божхона тартиб-қоидаларини амалга ошириш, уларни оддий омборга кўчириш ва сақлаш, товарларни жўнатиш учун танлаш ва тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг исталган жойидаги охирги истеъмолчига етказиб беришни ўз зиммасига олади.

«Логистика хизматларидан ташқари, биз қайта қадоқлаш, этикеткалаш ва штрих-кодлаш каби қўллаб-қувватлаш хизматларини ҳам тақдим этамиз. Ушбу қўшимча хизматларнинг барчаси БТА томонидан тақдим этилади. Умуман олганда, бу 3PL деб аталади», — деди Мансур Юлдашев.

Balton Trading Asia мижозларга 3PL-хизматлари орқали қандай жараёнларни оптималлаштиришга ёрдам бериши мумкин

БТА асосий логистика жараёнларини оптималлаштирадиган 3PL хизматларининг кенг спектрини тақдим этади. Компания омбордаги барча операцияларни автоматлаштирадиган ва шу билан бирга, иш самарадорлигини оширадиган, хатолар эҳтимолини камайтирадиган илғор омборларни бошқариш тизимларидан (WMS) фойдаланади. TMS (Transportation Management System) етказиб бериш йўналишларини оптималлаштиради, бу харажатларни камайтиради ва товарларни етказиб беришни тезлаштиради.

БТА, шунингдек, мунтазам инвентаризация орқали товарларни ҳисобга олишнинг аниқлигини таъминлайди. Қайтарилган товарларни қайта ишлаш хизматнинг яна бир муҳим қисми ҳисобланади — у мижозларга харажатларни камайтиришига ёрдам беради. Бундан ташқари, компания божхона расмийлаштируви хизматларини тақдим этади, бу эса мижозлар учун товарларни импорт қилиш жараёнини анча осонлаштиради.

balton trading asia

Balton Trading Asia шаҳар ва бутун мамлакат бўйлаб бир нечта омборларга эга. Улар ҳақида кўпроқ маълумот бера оласизми

Компанияда нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб бир нечта омборлар мавжуд. Balton Trading Asia мамлакатдаги деярли барча савдо дўконларини қамраб олади. Компанияда 14 га яқин омбор бор, улардан бештаси Тошкентда, қолган тўққизтаси Самарқанд, Бухоро, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида жойлашган.

Тошкентда компаниянинг омборлари мақсади жиҳатидан фарқ қилади. Масалан, омборлардан бири озиқ-овқат маҳсулотларини, яъни ун, сариёғ, пастеризация қилинган сут ва болалар овқатлари кабиларни 18−22 даража ҳароратда сақлашга мўлжалланган. Шунингдек, компанияда сақлаш ҳарорати 5 даража ва минус 18 даража бўлган омборлар мавжуд. Ушбу омборларнинг ҳар бири ўзига хос функцияга эга. Баъзи омборлар компаниянинг дистрибюциясига мўлжалланган, бошқалари эса мижозларининг маҳсулотларини 3PL логистика хизматларининг бир қисми сифатида жойлаштириш учун ишлатилади.

balton trading asia

Янги омборга кириш эшиги олдида қуёш панеллари ва кўплаб яшил майдонлар билан қопланган муҳим майдон мавжуд — бу дастлабки концепциянинг бир қисми бўлганми

Бу ҳақиқатан ҳам катта ютуқ ва ғурурдир. BREEAM яшил стандарти бўйича сертификатланган Ўзбекистондаги биринчи саноат биноси бўлган лойиҳани амалга оширганидан хурсанд. Компания ушбу стандартни ғояларига ва ёндашувига энг мос келгани учун танлади.

Қуёш электр станцияси, гарчи у ҳудуднинг бир қисмини эгаллаган бўлсада, лойиҳага шундай бирлаштирилганки, у қуёшдан энергия ишлаб чиқариб, ҳам ҳимоя қилувчи автотураргоҳ вазифасини бажаради. Компания асосий эътиборни экологик тоза материаллардан фойдаланишга ва иссиқлик йўқотилишини камайтиришга қаратди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра бу мажбурий эмаслигига қарамай, оқар сувларни тозалаш тизимини ҳам жорий қилди.

«Бундан ташқари, биз қурилиш ва лойиҳалаштиришни жойларга мослаштириб, иложи борича кўпроқ дарахтларни сақлашга ҳаракат қилдик. Бу бизга нафақат яшил майдонларни сақлаб қолиш, балки атроф-муҳитга ҳисса қўшиш имкониятини берди. Бу бизнинг умумий келажакка қўшган ҳиссамиз, чунки айтадиларку: „Б сайёраси йўқ“ ва бизда Б мамлакати ҳам йўқ. Кўп меҳнат сингди. Биз экологик тоза ва энергия тежайдиган бино яратиш бўйича саъй-ҳаракатларимиз халқаро стандартларга жавоб беришидан фахрланамиз ва бу бизнинг барқарор ривожланишга содиқлигимизни акс эттиради», — дея қўшимча қилди Филипп Горбунов.

balton trading asia

Balton Trading 3PL-хизматларидан фойдаланиш мижозларга қандай фойда келтиради

Balton Trading`дан 3PL-хизматларидан фойдаланиш мижозларга ривожланган инфратузилма ва тажрибадан фойдаланган ҳолда логистика харажатларини камайтириш имкониятини беради. Бу ўз логистика тармоғини яратишда капитал харажатлардан қочиш, шунингдек, жорий харажатларни оптималлаштириш имконини беради. Жараёнларни автоматлаштириш ва логистикани оптималлаштириш инвентаризацияни бошқариш ва буюртмаларни қайта ишлашни такомиллаштириш орқали умумий самарадорликни оширади.

«Balton Trading Asia товарларни юқори сифатли сақлаш ва етказиб беришни кафолатлайди, бу эса занжир охиридаги мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилайди. Логистикани мутахассисларга топшириш орқали компаниялар ўзларининг асосий бизнесларига эътибор қаратишлари ва ўз инфратузилмасини яратмасдан, тезда бизнесни кенгайтиришлари мумкин. БТА ёрдамида мижоз тезда бозорга кириб, талабнинг ўзгаришига мослаша олади, мослашувчанлик ва бизнеснинг ўсишини таъминлайдия», — дея қўшимча қилди Мансур Юлдашев.

Телефон: (+998) 93−382−05−06.

Сайт:baltontrading.com
E-mail: 3pl@baltontrading.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.