Сиёсат

дайжест

Ўзбекистонда яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартиби жорий этилади (ҳозир пойтахтда алоҳида тартиб)

Депутатлар пойтахт ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги қонунни бекор қилишни муҳокама қила бошлади. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартибини ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.


дайжест

Президент — тадбиркорлар билан мулоқот нега Нукусда ўтказилаётгани ҳақида

Шавкат Мирзиёевга кўра, Қорақалпоғистонда бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор: имтиёзлар пакети кўплиги, ер ажратишнинг содда тизими, катта бозорларга чиқиш учун қулайлик. У шунинг учун 2024 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот мазкур ҳудудда ўтказилаётганини айтди.


дайжест

2025 йилдан жамоатчилик муносабатларини тартибга солувчи янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар самарадорлиги баҳоланади

Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг соддалаштирилган ва кенгайтирилган тартиблари жорий этилади. Хусусан, иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган лойиҳалар кенгайтирилган тартибда баҳоланади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Эртанги кунимиз — тенг рақобат муҳити». Президент — ЖСТга аъзо бўлиш зарурати ҳақида

Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши — чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, қолаверса, ислоҳотларнинг ажралмас бир қисми, деди президент. «Иқтисодиётимизга олдинлари протекция қайсидир маънода керак эди. Яна шу йўлда давом этсак, имкониятларимиз чекланиб қолади», — деди у ишбилармонлар билан учрашувда.


дайжест

Президент тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид янги чораларни эълон қилди. Асосий маълумотлар

Президент Нукусда тадбиркорлар билан учрашувда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди. Микрокредит лимитини 300 млн сўмгача ошириш, микромолия ташкилотлари учун қўшимча ресурслар ажратиш, факторинг хизматлари ва исломий молия бозорини ривожлантириш шулар жумласидан.


дайжест

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Чимбойдаги «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга туширишни таклиф қилди

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида 2004 йил ёпилган «Гулпаршин» санаторийсини қайта ишга тушириш таклиф этилди. Бунинг натижасида ҳар бир даволанган бемордан ўртача 600−700 минг сўм тушум таъминланади. 50 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, бюджетга 1,3 млрд сўмлик қўшимча тушум манбаси яратилади.


дайжест

Тадбиркорларга лимитдан ошган электр ва газ учун қўлланадиган юқори тарифлар ўзгартирилади

Тадбиркорларга элетр энергияси ва газдаги лимитдан ортиқча фойдаланишдаги юқори тарифларлар суммаси пасайтирилади. Президентнинг айтишича, энди тадбиркорлар лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади, ошган қисмига тўлов эса 20 фоиз қимматлашади.


дайжест

Суд «Озодлик»ка 100 млн сўм тўлаш ва «газ чайқовчиси» ҳақидаги суриштирув бўйича раддия эълон қилишни юклади

Тошкентдаги суд «Озодлик» радиосини газ савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited компанияси ва унинг асосчиси ҳақидаги текширув юзасидан рад этиш баёноти эълон қилишга ҳамда маънавий зарар учун 100 миллион сўм миқдорида товон тўлашга мажбур этди. «Газета.uz» суд мажлисларида иштирок этди.


дайжест

Давлат банклари йирик давлат корхоналарига кредит беришни босқичма-босқич тўхтатади — президент

Президент давлат жалб қилган маблағларни йирик давлат корхоналарига бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечишни маълум қилди. Ҳозирда давлат банклари томонидан берилган кредитларнинг 92 трлн сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхоналарига тўғри келмоқда.


дайжест

Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳалар учун ерлар тўғридан-тўғри ажратилади

Президент Қорақалпоғистонда кичик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш учун ер участкаларини тўғридан-тўғри бериш тартибини маъқуллади. Ҳозирда тўғридан-тўғри ерлар Нукус шаҳрида 1 млн доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан берилмоқда.


дайжест

Президент — тадбиркорликдаги ютуқлар ва инвесторларнинг Ўзбекистонда бизнес қилишга ишончи ортиб бораётгани ҳақида

Ўзбекистонда 3 йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк марта 300 мингтага етди. Хусусий секторда 5 млн сўмдан ортиқ маош оладиган ишчилар сони 1 миллиондан ошди, деди президент. Қолаверса, у Ўзбекистонда инвесторларнинг бизнес қилишга ишончи ортиб бораётганига ишора қилди.


дайжест

Лойиҳалаштиришдан то объектни топширишгача бўлган муддатлар бузилса, ажратилган ер бизнесдан олиб қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорларга аукционда ер сотиб олишда ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади, ушбу харид суммасини бўлиб тўлашга рухсат берилади, дарҳол тўланса, чегирма тақдим этилади. Бунда бизнес томонидан объектни лойиҳалаштириш ва топшириш муддатлари бузилса, давлат ажратилган ерни олиб қўйиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк шаклида қайтарилади

1 январдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади. Ойлик айланмасини нақд пулсиз амалга оширганларга эса ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларнинг фойда солиғи 2 каррага камаяди.


дайжест

Ер сотувидан тушган маблағлар мулки бузилган тадбиркорлар компенсациясига йўналтирилади

Президент ер сотишдан тушган маблағларни бузилишлар бўйича тадбиркорлардан қарзни сўндиришга йўналтириш, кредит операцияларида банк ва бизнес ҳуқуқларини тенглаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жазони юмшатиш, бозорга киришдаги бир қатор эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилишни таклиф қилди.


дайжест

Ўзбекистонга Ҳиндистон товарларини Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш йўлга қўйилди

Ҳиндистон портларидаги контейнерларни Ўзбекистонга ташишда янги мультимодал йўналиш очилди. Синов ташувлари муваффақиятли бўлди: товарлар Ҳиндистондан аввал Эроннинг Бандар-Аббос портига, у ердан эса Туркманистон орқали Сергели станциясига етказилди. Бунинг учун 20 кун керак бўлди.


Жамият

дайжест

Хоразмда ноқонуний боқилаётган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Урганч шаҳрида фуқаро ёш шер боласини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан жарима жазоси тайинланди, ёввойи жонзот эса вақтинча Нукус ҳайвонот боғига топширилди.


дайжест

24−25 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистонда 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Газета.uz» ҳашар ўтказишга қўйиладиган талабларни эслатиб ўтади.


дайжест

БМТ Қорақалпоғистонда сув, канализация ва экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги лойиҳаларни ишга туширди

БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.


дайжест

Наманган вилоятида 3 магнитудали зилзила содир бўлди

Наманган вилояти Уйчи туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км узоқда жойлашган.


дайжест

АҚШдан Ўзбекистонга соя шроти илк бор тижорий мақсадда олиб келинди

Ўзбекистонга АҚШдан биринчи марта соя шроти тижорий мақсадда импорт қилинди: 150 тонна соя шротининг илк партияси мамлакатга етиб келди. Маҳсулот гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирувчилар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Мамлакатга соя шроти шу вақтгача Аргентинадан кириб келарди.


дайжест

Наманганда ноқонуний дори сотган тез тиббий ёрдам фельдшери ва унинг шериклари қамалди

Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам фельдшери уйида яширин цех очиб, «Зодак», «Анаферон» ва «Витамин В6» дориларини сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. ДХХ фельдшерни керакли буюмлар билан таъминлаган бошқа шахсни ҳам қўлга олди. Улар 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди

Ўрта Чирчиқ ва Ғаллаорол туманларидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи икки нафар шахс пора билан ушланди. Бири ижарага ер олиб бериш учун фуқародан 15 минг доллар сўраган, бошқаси — шифохонага ишга киритиб қўйиш учун 1200 доллар. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда — Uzbekistan Airports

Ўзбекистон халқаро аэропортларида маймунчечак кириб келишини олдини олиш чоралари кучайтирилди: ходимларга касаллик аломатлари тушунтирилди, ҳарорати юқори йўловчиларни аниқлаш ускуналари ўрнатилди. Касаллик тарқалаётган Африка давлатлари билан тўғридан-тўғри рейслар йўқ, деди Uzbekistan Airports.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!