20 август куни соат 16:01 да Ўзбекистонда эпицентри Наманган вилоятига тўғри келган ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила маркази — Уйчи тумани. Координаталар: 40,96 градус шимолий кенглик; 71,8 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 3. Чуқурлик — 9 км. Эпицентр Тошкентдан 65 км шимоли-шарқда.

10 кунча аввал Тошкент вилояти Паркент туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилганди.