Самарқанд вилояти Нуробод туманида фуқароларни Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини.

Қайд этилишича, фуқаро Э.Х. гўёки Англиядаги фирмада ишловчи танишлари ёрдамида 5 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юборишини ваъда қилган. Уларнинг жами 10 400 долларини қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ фуқароларни 18 минг доллар эвазига Англияга, 3 минг эвазига Канадага ноқонуний ишга юбормоқчи бўлганлар ушланганди. Қорақалпоғистонда эса 1,5 минг долларга Сербия ёки Болгарияга виза олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушган.