Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) мутахассислари президентнинг 20 август куни Нукусда бўлиб ўтган тадбиркорлар билан мулоқоти чоғидаги нутқини лингвистик таҳлил қилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га марказ ахборот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўз нутқида жами 4912 сўздан фойдаланган. Энг кўп тилга олинган сўзлар «тадбиркор», «корхона», «хизмат», «экспорт», «бозор», «ер», «банк», «маҳсулот», «бизнес», «лойиҳа», «ҳудуд» ва «тизим» бўлди.

тадбиркорлар билан мулоқот, лингвистик таҳлил, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Хусусан, «тадбиркор» сўзи 103 марта, «корхона» 47 марта, «ер» 41 марта, «хизмат» 28 марта, «экспорт» 26 марта, «бозор» 25 марта, «банк» 23 марта, «маҳсулот» ва «бизнес» 20 марта, «лойиҳа» 19 марта, «ҳудуд» ва унга тегишли сўзлар 18 марта тилга олинган.

Бир қатор асосий ибораларга алоҳида эътибор қаратилди. Икки сўздан ташкил топган иборалардан «ишлаб чиқариш» ибораcи 8 марта, «қишлоқ хўжалиги» ибораcи эса 7 марта тилган олинган. «Ташқи бозор» ва «микромолия ташкилотлари» иборалари 6 марта, «очиқ мулоқот», «йирик корхоналар» ва «хусусий сектор» иборалари 5 марта айтилган.

тадбиркорлар билан мулоқот, лингвистик таҳлил, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Уч сўздан иборат иборалардан «аҳоли ва тадбиркор» ибораси 3 марта, «савдо-саноат палатаси», «қишлоқ хўжалиги ерлари», «сунъий интеллект орқали» ва «шаффоф қурилиш тизими» иборалари 2 марта тилга олинган.

Тадбиркорлар билан бўлган охирги 3 та очиқ мулоқотнинг лингвистик таҳлили «корхона», «хизмат», «экспорт», «бозор» ва «маблағ» каби асосий атамалардан фойдаланишда сезиларли ўсиш тенденциясини кўриш мумкин. Айниқса, бу ўсиш «хизмат кўрсатиш» соҳасида алоҳида ажралиб туради, бу сўзнинг тилга олиниш сони 2023 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган, «бозор» сўзидан фойдаланиш 2,3 баробар ва «экспорт» сўзи 1,7 баробарга ошди.

Рақобатни ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда, бу эса таркибнинг 25% дан ортиғини ташкил этади. Бизнес тўсиқларини янада қисқартириш нутқнинг 17% ини, эришилган натижалар 16% ва яна 14% кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга бағишланган.

Инфратузилма, ер ва энергия билан боғлиқ сўзлардан фойдаланиш нутқнинг тахминан 14% ини ташкил этди, бу эса иқтисодиётни ривожлантиришга комплекс ёндашув зарурлигини кўрсатади. Ушбу сўзлар барқарор ривожланиш ва узоқ муддатли режалаштириш билан боғлиқликни яратади. 14% бўлган хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти ушбу соҳанинг аҳамияти ортиб бораётганини таъкидлайди, дейилади марказ ҳисоботида.

тадбиркорлар билан мулоқот, лингвистик таҳлил, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Бизнесни ресурслар билан таъминлашда калит сўзлар «ер», «электр», «қурилиш», «саноат», «қишлоқ» ва «инвестиция» ҳисобланади. Ушбу сўзлар барқарор ривожланиш ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш контекстида муҳим ўрин тутади, бу ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларини акс эттиради.

Рақобатбатни ошириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш йўналишида «давлат», «экспорт», «савдо», «хусусий» ва «маҳсулот» сўзларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу атамалар ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган стратегик мақсадларни таъкидлайди.

тадбиркорлар билан мулоқот, лингвистик таҳлил, иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишида «микромолия», «факторинг», «давлат», «кредит» ва «хизматлар» сўзлари тез-тез тилга олинган. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг муҳимлиги «ҚҚС», «давлат», «қурилиш», «қишлоқ», «тизим» ва «хусусий»сўзларидан фойдаланиш билан ҳам тасдиқланади.