Суд фахрийси Машкура Сафаева узоқ давом этган хасталик оқибатида 74 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати.

Машкура Сафаева қарийиб чорак аср узлуксиз судья лавозимида фаолият кўрсатган. Бу даврда Олмазор тумани ва Тошкент шаҳри судида судья, сўнгра 14 йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлади.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари, бир муддат Президент ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларига тавсия этиш бўйича Олий малака комиссияси раиси лавозимларида меҳнат қилган.

У Президент фахрий ёрлиғи, «Шуҳрат» медали, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.