22 август куни Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси Меҳрибон Алиева ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Бош вазир матбуот хизматининг хабар қилишича, олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди, дейилади хабарда.

илҳом алиев, озарбайжон

Эслатиб ўтамиз, ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари раислигида олий даражадаги музокаралар ва давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилиши режалаштирилган.

Президентлар икки мамлакат бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказиши, қатор ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.