21 август куни Шавкат Мирзиёев президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳужжатга кўра, ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди. Хусусан, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • катта лейтенант — 3 йил (ҳозиргача 2 йил)
  • капитан — 4 йил (3 йил);
  • майор — 5 йил (4 йил);
  • подполковник — 6 йил (5 йил).

Давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари ўзгарди:

  • божхона хизмати катта лейтенанти — 3 йил (ҳозиргача 2 йил);
  • божхона хизмати капитани — 4 йил (3 йил);
  • божхона хизмати майори — 5 йил (4 йил);
  • божхона хизмати подполковниги — 6 йил (5 йил).

Бундан ташқари, Фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий унвонлардаги хизмат муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • катта лейтенант ҳарбий унвонида — 3 йил (ҳозиргача 2 йил);
  • капитан ҳарбий унвонида — 4 йил (3 йил);
  • майор ҳарбий унвонида — 5 йил (4 йил);
  • подполковник ҳарбий унвонида — 6 йил (5 йил).

Шу билан бирга, Миллий гвардия ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, махсус унвонда хизмат ўташ муддатларининг айримлари қуйидагича белгиланади:

  • катта лейтенант — 3 йил (ҳозиргача 2 йил);
  • капитан — 4 йил (3 йил);
  • майор — 5 йил (4 йил);
  • подполковник — 6 йил (5 йил).