23 август куни Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистонга ташриф билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди. Бу ҳақда мезбон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Унда таъкидланишича, ўзбек ва озарбайжон халқларини «умумий тарихий илдизлар, ягона дин, ўхшаш маданият ва урф-одатлар» боғлаб туради.

«Президентларнинг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам икки мамлакат маданият арбобларининг ижодига катта ҳурмат ва меҳр билан қаралади. Шу боис президентлар фармони билан хонандалар Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди.

Фото

илҳом aлиев, озарбайжонилҳом aлиев, озарбайжонилҳом aлиев, озарбайжонилҳом aлиев, озарбайжонилҳом aлиев, озарбайжонилҳом aлиев, озарбайжон

Видео