Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор ҳужжатлар, жумладан, Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома, меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш режаси ва бошқалар имзоланди.


дайжест

«Санкцияларга қарши курашишда ва оиламни ҳимоя қилишда давом этаман» — Алишер Усмонов

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов россиялик тадбиркорларга қарши санкцияларни «улкан хато» деб атади. Унинг айтишича, у санкцияларга қарши курашишда давом этмоқда ва санкцияларга учраган оиласини ҳимоя қилмоқда.


дайжест

«Озарбайжон билан ишончли стратегик ҳамкор эдик, бугундан бошлаб иттифоқдошмиз» — Шавкат Мирзиёев

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.


дайжест

«Ўзэнергоинспекция» ҳукумат бўйсунувига ўтказилади

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Унинг таркибида Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ҳам ташкил этилади.


дайжест

2025 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида иқтисодий кооперация йили бўлади

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 2025 йилни икки давлат ўртасидаги иқтисодий кооперация йили деб эълон қилиш ҳамда 20 та асосий йўналиш бўйича дастур қабул қилишга келишиб олди.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги келажаги бизнесга боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Шавкат Мирзиёев бизнес икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг асосий омилига айланиши кераклигини таъкидлади. Давлат раҳбарлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишда ҳам иштирок этди.


дайжест

Етти ойда газ импорти $983,7 млнга етди, экспорт $323 млнни ташкил қилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистонга газ импорти 983,7 млн долларни ташкил этган, бу 2023 йил етти ойига нисбатан қарийб 5 баробар кўп. Йил бошидан буён «кўк ёқилғи» экспорти 323 млн доллардан ошди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ.


Жамият

дайжест

Зангиотада рўмол ўраб, ниқоб таққан аёл жаримага тортилди (аниқлик киритилди)

Зангиота туманида рўмол ўраган ва матодан ниқоб тақиб юрган аёл жамоат жойида юзини беркитиб юрганлик моддаси билан жаримага тортилди. У судда мебель цехида ишлашини ва чангга аллергияси борлиги учун ниқоб тақишини айтди.


дайжест

ЎзА миллий ахборот агентлиги виртуаль сухандонни тақдим этди (видео)

ЎзА ахборот агентлиги сунъий интеллектга асосланган виртуаль сухандон Собира Холдаровани тақдим этди. У янгиликларни тўққизта тилда етказади. Уни яратиш учун журналист Дилдора Абдухалилованинг прототипидан фойдаланилган.


дайжест

Тошкент — Москва йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

24 сентябрдан Тошкентдан Москвага темирйўл қатновлари йўлга қўйилади. Қатнов 77 соатни ташкил қилади, чипталар рейс санасидан қанча кўп кун олдин харид қилинса, чегирма қўлланади.


дайжест

Тошкентда йил бошидан бери кўпроқ қайси идора ходимлари коррупциявий жиноятлар содир этгани айтилди

Пойтахтда асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш идораларида ишловчи шахслар коррупциявий жиноятлар содир этган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.


дайжест

«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузгани ҳақида хабар берди. Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.


дайжест

Якшанба куни ҳаво бироз салқинлашади

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат шанбада +34…+37, якшанба куни эса +30…+33 даража атрофида бўлади. Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.


дайжест

Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар 1 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилишда гумонланмоқда

Шаҳрисабз шаҳрида ҳоким ёрдамчиси компаниялар раҳбарлари билан бирга фуқаролар номига 1 млрд 173,6 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (24−25 август)

Олтита янги фильм премьераси, очиқ ҳавода кино намойишлари, Mocfest фестивали, кўргазмалар, катталар ва болалар учун ижодий маҳорат дарслари, Республика болалар кутубхонасидаги маърифий дастурлар, театр томошалари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Қатор вилоятларда эркаклар «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқоли учун жаримага тортилди

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида судлар эркакларни «шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган» соқол қўйгани учун жаримага тортди. Бу модда билан асосан юзини тўлиқ ёпадиган кийим кийган аёллар жавобгарликка тортилади.


дайжест

ОТМларда янги ўқув йили 9 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади. Академик лицейларда эса — 4 сентябрдан.


Маданият

дайжест

Қорақалпоғистондаги ўтов Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Президент яқинда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказган Нукус шаҳри «Оқ қуш» мажмуасидаги ўтов дунёдаги энг катта ўтов сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Унинг диаметри 40,5 метрни ташкил қилади.


Спорт

дайжест

Президент Олимпиада совриндорларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини орден ва фахрий унвонлар билан мукофотлади. Рўйхат.


дайжест

Диёра Келдиёрова гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакил бўлди

Дзюдо бўйича 2024 йилги Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг гендер тенгсизлиги ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.


Жаҳон

дайжест

Россия Украинанинг Покровск шаҳрини олишга яқин — Economist

Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Покровск шаҳрини — бошқа йирик шаҳарларга йўл очадиган муҳим стратегик мақсадни қўлга киритишга яқин турибди, деб ёзади Economist. Расмийлар маҳаллий аҳолини эвакуация қилишни бошлади.


дайжест

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича жамоатчилик эшитувлари якунланди

Остонада Қозоғистондаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича сўнгги оммавий эшитувлар бўлиб ўтди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС бўйича референдум кузда бўлиб ўтишини маълум қилганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!