24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Поезд Тошкентдан соат 19:55 да жўнайди, оралиқ масофа 77 соатни ташкил қилади ва Москвага соат 23:12 да етиб боради.

Ҳаракат жадвали қуйидагича:

  • 505-сонли Тошкент — Москва йўналиши: 24 сентябрь, 2 октябрь, 10 октябрь, 26 октябрь, 2 ноябрь, 18 ноябрь, 26 ноябрь, 4 декабрь, 12 декабрь;
  • 506-сонли Москва — Тошкент йўналиши: 28 сентябрь, 6 октябрь, 14 октябрь, 30 октябрь, 6 ноябрь, 22 ноябрь, 30 ноябрь, 8 декабрь.

Мазкур йўналишга йўловчилар чипталарни чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Яъни рейс санасидан қанча кўп кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади. Чегирма фоизи ва нархлари билан қуйидаги жадвалда танишиш мумкин:

москвага поезд, поезд қатнови, тошкент-москва

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин. Чипталар чиптахоналари, электрон тарзда eticket.railway.uz сайти орқали харид қилинади.