Янги ўқув йилининг бошланиш саналари маълум бўлди, деб хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Хусусан, вазирнинг тегишли буйруғига кўра, 2024/2025 ўқув йили:

  • олий таълим муассасаларида — 9 сентябрь;
  • академик лицейларда — 4 сентябрь;
  • касб-ҳунар мактабларида — 4 сентябрь;
  • коллеж ва техникумларнинг 2 ва ундан юқори курслари учун — 4 сентябрь кунидан бошланади.

Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун 2024/2025 ўқув йилининг бошланиши бўйича қўшимча маълумот берилади.