23 август куни Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўртасидаги биринчи мажлис якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Хусуссан, икки томон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади ва Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси қарорини қабул қилди.

Давлат ташрифи давомида жами 16 та ҳужжат имзоланди, жумладан:

  • Меҳнат фаолияти ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;
  • Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси;
  • Мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, ўрта махсус, олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённомалар;
  • 2024−2026 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси»;
  • 2024−2026 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳаракатлар режаси;
  • Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Озарбайжон президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги ўртасида 2024−2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Озарбайжон Адлия вазирлиги Адлия академияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
  • Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Суд экспертизаси марказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида баённома.

Ташриф доирасида Тошкент ва Боку, Шаҳрисабз ва Байлаган, Жиззах ва Губа шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

илҳом aлиев, ўзбекистон-озарбайжон, шавкат мирзиёев, ҳужжат

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни имзолаш маросимидан аввал икки томон раҳбари Кўксарой қароргоҳида тор доирадаги учрашув ўтказди. Ундан сўнг Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шавкат Мирзиёев Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланиши ҳақида гапириб, бу галги ташриф тарихий воқеа эканини таъкидлади.