23 август куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Жанубий Кореянинг BC Card тўлов тизими бош директори Чои Вон Сеок ва «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖ (МБПМ) бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Мақсад Муҳиддинов иштирокида икки тўлов тизимини ўзаро интеграция қилиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди. МБПМ Ўзбекистондаги HUMO тўлов тизими оператори ҳисобланади.


«Компанияларимиз ўртасида бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш нақдсиз тўловлар йўналишида халқаро муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, HUMO картаси эгалари ва BC Card эгаларига ўз маҳаллий карталаридан иккала мамлакатда фойдаланиш имконини беради», — деб таъкидлади Мақсад Муҳиддинов.

bc card, humo, реклама

Унинг сўзларига кўра, тизимлар ўртасидаги интеграция туфайли КореядагиЎзбекистон фуқоролари учун тўловлар ва молиявий операцияларни амалга оширишда қулай шароитлар яратилади.


2022 йилнинг ёзидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Грузияда HUMO карталаридан чекловларсиз фойдаланиш: савдо нуқталарида тўловни амалга ошириш, TBC Bank банкоматлари орқали нақд пул олиш имкониятига эга бўлганди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.