Шавкат Мирзиёевнинг Мустақилликнинг 33 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармони имзоланди.

Ҳужжат билан бир қатор ўзбекистонликлар «мамлакат иқтисодини мустаҳкамлаш, соҳа ва тармоқларда ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, жамоат ишларидаги фаол иштироки ва бошқа ишлари» учун мукофотланди (рўйхатнинг тўлиқ шакли билан бу ерда танишиш мумкин).

Улар орасида вазирлар, вилоят ва туманлар ҳокимлари, агентликлар, қўмиталар ва акциядорлик жамиятлари раҳбарлари ва бошқа амалдорлар ҳам бор:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан

  • Алиханов Борий Батирович — Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан

  • Мустафоев Улуғбек Мавлонович — «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан

  • Рахмонов Бахтиёр Султонович — Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

  • Абдурахманов Шухратбек Кушақбаевич — Андижон вилояти ҳокими
  • Мирзаев Зойир Тоирович — Тошкент вилояти ҳокими;
  • Турдимов Эркинжон Оқбутаевич — Самарқанд вилояти ҳокими;
  • Умаров Нариман Маджитович — Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси;
  • Усманов Рахманбек Джахангирович — «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси бошлиғи.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  • Абдухакимов Азиз Абдукахарович — экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
  • Исақулов Дадажон Айнақулович — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси;
  • Қосимов Улуғбек Бердиқобилович — Сурхондарё вилояти ҳокими;
  • Оринбаев Аманбай Тлеубаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси
  • Рахимов Жўрабек Рахимович — Хоразм вилояти ҳокими;
  • Ходжаев Жамшид Абдухакимович — бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири.

«Дўстлик» ордени билан

  • Аннакличев Сахи Сапармухамедович — «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки раиси;
  • Ахмедова Марям Халилаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
  • Кудбиев Шерзод Давлятович — Солиқ қўмитаси раиси;
  • Куранбаев Кахрамон Кучкарович — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси;
  • Маматкулов Рустам Уктамович — «Агробанк» акциядорлик тижорат банки раиси;
  • Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович — энергетика вазири;
  • Райимов Рўзиқул Облоқулович — энергетика вазирининг электр энергетикаси бўйича маслаҳатчиси;
  • Турсунов Нормат Тулкунович — Навоий вилояти ҳокими;
  • Холбутаев Махмуд Парсаматович — Шароф Рашидов тумани ҳокими, Жиззах вилояти;
  • Эргашев Иброхим Кенжабаевич — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори.

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

  • Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович — Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари;
  • Аълоев Бахромжон Журабоевич — ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Курбанов Миршод Махмудович — Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси;
  • Норқобилов Бахромжон Тураевич — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси;
  • Норқулов Илҳом Иброхимович — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Отажонов Нодир Собирович — «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси;
  • Сайдуллаев Нодирбек Нарзуллаевич — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари;
  • Турсунов Алибек Мамиржонович — Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;
  • Хатамов Жамшед Мухторович — Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари.

«Шуҳрат» медали билан

  • Абдулаев Лутфидин Джураевич — Яккабоғ тумани ҳокими, Қашқадарё вилояти;
  • Жабборов Жасур Бозорович — «Ўзшаҳарқурилишинвест» масъулияти чекланган жамияти директори;
  • Мамадиярова Малика Таджиевна — Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи;
  • Мусаев Шухрат Мирсодиқович — Уйчи тумани ҳокими, Наманган вилояти;
  • Носирова Санабархон Абдинабиевна — Бўстон тумани ҳокими, Андижон вилояти;
  • Ортиков Акмалхон Журахонович — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори;
  • Турдалиев Аброрхўжа Акбарович — Марказий банк раисининг ўринбосари;
  • Худайкулов Шухрат Шавкатович — Uzbekistan airways акциядорлик жамияти бошқаруви раиси.

Аввалроқ спорт вазири Адхам Икрамов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов «Дўстлик» ордени билан тақдирланганди.