Тошкент вилояти Янгийўл туманида сув тармоғига ноқонуний уланган корхона раҳбарига суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда «Тошкент вилояти сув таъминоти» компанияси.

Қайд этилишича, Htb-as invest корхонаси ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ва давлатга қарийб 295 млн сўм зарар етказган.

Корхона раҳбари A.X. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» бандида (Кўп миқдорда ўғрилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суд ҳукми билан у 5 йил 1 ой муддатта озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга базавий ҳисоблаш микдорининг 150 баробари (45 млн сўм) миқдорида жарима қўлланган.