Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 4 кун дам олади, дея хабар бермоқда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати.

Дам олиш кунлари Шавкат Мирзиёевнинг «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Унга кўра:

  • 31 август — олти кун ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни;
  • 2 сентябрь — кўчирилган дам олиш куни (байрам якшанба кунига тўғри келиши сабабли);
  • 3 сентябрь — барча учун қўшимча дам олиш куни.

4 сентябрдан эса барча ходимлар яна тўлиқ ишга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, мактаб, академик лицей, коллеж ва техникумларда дарслар 4 сентябрдан, олий таълим муассасаларида эса 9 сентябрдан бошланади.