Сиёсат

дайжест

Қозоғистоннинг қатор давлат ва жамоат арбобларига «Дўстлик» ордени берилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг давлат ва жамоат арбобларидан 6 нафарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Улар орасида давлат маслаҳатчиси, президент ёрдамчиси, вазир, элчи ва бошқалар бор.


дайжест

Ўзбекистон депутатлари сайлови учун 39 мамлакатда сайлов участкалари ташкил этилади

Ўзбекистон парламент сайлов участкалари 39 мамлакатда ташкил этилади. Улардан энг кўпи Россияда — еттита, Қозоғистон ва Хитойда — учтадан бўлади. 7 мамлакатда иккитадан, 29 мамлакатда биттадан участка очилади.


дайжест

Давлат фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармон имзолади. Ўзгаришлар, жумладан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар бўйича лойиҳаларни танлашда шаффофликни оширишни ўз ичига олади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Самарқандда Имом Бухорий мажмуасини бориб кўрди

Президент Самарқандга ташриф буюриб, янгидан қурилаётган Имом Бухорий мажмуасини кўздан кечирди. У мутасаддиларга табаррук зиёратгоҳларни тиклаш, уларнинг тарихи ва мазмунини тўғри талқин қилиб етказиш бўйича кўрсатмалар берди.


Иқтисодиёт

дайжест

Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига нисбатан иш қўзғатди. Қўмита аэропорт 120 млн сўмлик танлов савдоларини ўтказишда қонунлар талабларига риоя қилмаганини аниқлаган.


дайжест

Ўзбекистоннинг Хитой билан савдо айланмаси секинлаша бошлади, Россия билан эса тезлашди

Январь-июль ойларида савдо ҳажми пасайган бўлса ҳам, Хитой Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Россия билан савдо тезлашди. Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатлар, Туркия, Корея ва Германия билан товар айирбошлаш камаймоқда. Олтин савдоси пасайиши экспорт ҳажмини камайтирди.


Жамият

дайжест

Янги Навоий шаҳарчаси ва «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғи қурилиши бошланди. Тафсилотлар

Навоий вилоятида қарийб 1100 гектар майдонда турар жой ва савдо бинолари, университетлар кампуси, кутубхона, сунъий кўл ва бошқаларни ўз ичига олган Янги Навоий шаҳарчаси қурилиши бошланди. Шунингдек, 50 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилади.


дайжест

Бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари мукофотланди. Улар орасида ички ишлар вазири ҳам бор

Президент Мустақиллик куни арафасида ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади. Улар орасида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Олий суд раиси Бахтияр Исламов ҳам бор. Тўлиқ рўйхат.


дайжест

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябрь) дам олади. 4 сентябрдан барча яна ишга қайтади.


дайжест

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди

Қозоғистонда амакиси томонидан жинсий зўравонликка учраган 12 ва 17 ёшли ўзбекистонлик опа-сингил ватанга қайтарилди. Қизларнинг опасини уларга васий этиб белгилаш ишлари кетмоқда. Эркакка нисбатан дастлабки тергов тамомланиб, материаллар судга юборилди.


дайжест

Паркентда ўтган «Узум сайли» халқаро фестивали — суратларда

23−25 август кунлари Тошкент вилоятининг Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали ўтди. 400 минг атрофида маҳаллий ва чет эллик сайёҳ қатнашгани айтилаётган тадбир қандай ўтгани — «Газета.uz» фоторепортажида.


дайжест

Ҳафта ўртасида ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонга ҳафта ўртасида нисбатан салқин ҳаво кириб келиб, ҳарорат 2−3 даражага пасаяди: кундузи +27…+30, жанубда +35 даражагача бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Жумадан ҳарорат аста-секин кўтарилишни бошлайди.


дайжест

Катта Чимён тоғида адашиб қолган фуқаролар қутқарилди

Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғига чиқиб, йўлдан адашиб қолган уч нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.


дайжест

Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонда Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади. Зиёратчилар Мадинада 3 кун, Маккада эса 7 кун бўлади. Умра хизматлари нархи бир киши учун 16,6 млн сўм, бироқ Ҳаж-Умра маркази нархлар ўзгариши мумкинлигини маълум қилди.


дайжест

Россияда қаровсиз қолган болаларнинг яна бир гуруҳи Ўзбекистонга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург, Москва, Новосибирск ва Қозон шаҳарларида қаровсиз қолиб кетган 31 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди.


дайжест

Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» фестивали очилишида қатнашади

Душанба куни кечқурун Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.


дайжест

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик даврида тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Мутахассис биринчи ва охирги уч ойликда ҳар қандай даволанишни кечиктириш тавсия қилиниши, иккинчи уч ойлик эса тишларни даволатиш учун қулай ва хавфсиз давр эканини таъкидлади.


дайжест

Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади

«Роспотребнадзор» Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини юборади. Биринчи тўпламлар шу ҳафтада етказиб берилади.


дайжест

Президент: «Мусиқа ва санъат фестиваллари — Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка даъвати»

Самарқандда беш йиллик танаффусдан сўнг яна «Шарқ тароналари» фестивали бошланди. Президент мазкур форум ўз мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра «Жаҳон тароналари» фестивалига айланганини таъкидлади. У бундай фестивалларни «Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати» деб атади.


Спорт

дайжест

U-17 ЖЧ: Эркин курашчи Улуғбек Рашидов олтин медални қўлга киритди

Иорданияда ўтган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 7 та медаль (1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза) қўлга киритди. Эркин курашчи Улуғбек Рашидов чемпион бўлди (видео).


Жаҳон

дайжест

Telegram Павел Дуровга қўйилган айбловларни абсурд деб атади

Telegram Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ бераркан, ушбу платформадаги суиистеъмолликлар учун платформа ёки унинг эгаси жавобгар экани ҳақидаги даъволарни абсурд деб атади.


дайжест

Россия Украина энергетика объектларига кенг миқёсли зарбалар берди

Россия армияси Украина ҳудудига юздан ортиқ ракета ва дронлар учирди, асосий зарба энергетика объектларига берилди. Украина президенти Владимир Зеленский ҳужумни уруш давридаги энг йирик ҳужумлардан бири деб атади ва мамлакат энергетика секторига «катта зарар етказилганини» таъкидлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!