Марказий сайлов комиссияси душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари ташкил этилишини маъқуллади (видео).

«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги таклифи билан дунёнинг 39 та давлатида 56 та сайлов участкаси очилади.

Хусусан, 29 давлатда (Австрия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Венгрия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қувайт, Латвия, Малайзия, Уммон, Покистон, Полша, Сингапур, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Украина, Франция, Швейцария, Швеция ва Япония) биттадан, 7 давлатда (Германия, Қирғизистон, БАА, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея) — иккитадан, 2 давлатда (Қозоғистон ва Хитой) — учтадан ҳамда Россияда — еттитадан сайлов участкаси ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда навбатдаги Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади.