Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғда йўлдан адашиб қолган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, 25 август куни соат 15:40 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани Чимён маҳалласи ҳудудидаги Катта Чимён тоғига уч нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

адашиб қолганлар, фвв

Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Фуқароларнинг ҳеч бири тан жароҳати олмаган.