Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатилди, дея хабар берди Рақобат қўмитаси.

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропорти томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилингани юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларини ўтказишда «Давлат харидлари» ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талабларига риоя қилмагани аниқланган.

Шунга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан Нукус халқаро аэропортига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилган.

Шунингдек, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.