26 август куни Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент у ерда «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Фестиваль 26−30 август кунлари ЮНEСКО шафелигида Регистон майдонида бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 70 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил: санъаткорлар, олимлар, соҳа мутахассислари қатнашиши кутилмоқда.

1997 йилдан буён Самарқандда ўтказиб келинаётган фестиваль охирги марта 2019 йилда бўлиб ўтганди. Маданият вазирлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, у COVID-19 пандемияси сабабли тўхтаб қолган.