23−25 август кунлари Тошкент вилояти Паркент туманидаги Заркент қишлоғида «Узум сайли» халқаро фестивали бўлиб ўтди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф мазкур тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.

Фестивалнинг очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Таъкидланишича, фестиваль мамлакат туризм салоҳиятини намойиш этиш, узум брендининг жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминлаш, узумчилик ва виночилик тажрибаси ҳамда боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштириш мақсадида ўтказилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокими 20 август куни ҳудуд маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Узум сайли» халқаро фестивалини ўтказиш харажатлари учун Паркент тумани маҳаллий бюджетига 1 млрд 300 млн сўм маблағ ажратиш бўйича фармойиш қабул қилганди. Бу фестиваль 2 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда 28 дан ортиқ хўраки ва винобоп узум нави етиштирилмоқда, шундан 13 таси Тошкент вилоятида яратилган. Вилоятда узумзорлар майдони 19 минг гектарни ташкил этмоқда. Етиштирилаётган узумларнинг 40 минг тоннадан зиёди 11 та мамлакатга, вино маҳсулотлари эса 9 та давлатга экспорт қилинади. Келгуси уч йилда вилоятда яна 20 минг гектар ҳосилдор узум плантацияларини яратиш режалаштирилган.

Фестиваль доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ташкил этилди. «Узум сайли»нинг маданий қисмида эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, номинациялар бўйича республика кўрик-танловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар ҳамда халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалари ўтказилди.

Шунингдек, фестивалда Ўзбекистондаги вазирлик ва идоралар, узумчилик ва вино саноатида фаолият юритаётган соҳа вакиллари, мамлакатда аккредитациядан ўтган молиявий ва инвестиция ваколатхоналари, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари вакиллари ҳамда Италия, Сербия, Россия, Жанубий Корея, Сингапур, Беларусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатдан олимлар, экспертлар ва соҳанинг йирик намоёндалари иштирок этди.

Қайд этилишича, 2023 йилда ўтказилган «Узум сайли» халқаро фестивалига 100 мингдан ортиқ маҳаллий ва 1000 дан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу йилги фестивалда эса 400 минг нафар атрофида маҳаллий ва чет эллик туристлар қатнашгани айтилди.

Фото

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик

паркент тумани, узум сайли, узумчилик