Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан бир қанча маҳаллий йўналишларга қўшимча авиақатновлар жорий этилишини маълум қилди.

Қўшимча рейслар:

  • Тошкент — Нукус — Тошкент: 30 август, 1 ва 3 сентябрь
  • Тошкент — Бухоро — Тошкент: 30, 31 август ва 3 сентябрь
  • Тошкент — Термиз — Тошкент: 31 август ва 2 сентябрь
  • Тошкент — Фарғона — Тошкент: 1 сентябрь
  • Тошкент — Наманган — Тошкент: 2 сентябрь
  • Тошкент — Урганч — Тошкент: 31 август ва 1,2,3 сентябрь.

Компания байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача барча маҳаллий авиақатновлар учун чипта тарифларидан 30 фоиз чегирма берилишини эслатиб ўтди.

Маълумот учун, Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (31 август-3 сентябрь) дам олади. 4 сентябрдан барча яна ишга қайтади.