Тошкент шаҳридаги 30-сонли меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган ушбу тадбирда қатнашган ҳар бир бола ўзини қадрли ва севимли ҳис қила олди. Болаларинг кулгиси эса эзгулик ва эътибор дунёни ижобий томонга ўзгартиришга қодир эканини яна бир бор исботлади.

Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK бу йил молиявий хизматлар бозоридаги тўрт йиллигини нишонлади. Ушбу муҳим сана муносабати билан банк томонидан Тошкент шаҳридаги 30-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун хайрия байрами ташкил қилинди.

anorbank, реклама

Тадбирда 7 дан 17 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ бола иштирок этди. Улар учун турли мусиқа танловлари, кимёвий моддалар шоуси ва рақс томошалари намойиш қилинди. Дастурнинг энг диққатга сазовор қисми таниқли иллюзионист Дмитрий Поляковнинг чиқиши бўлиб, у ёш томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

anorbank, реклама

Тадбирда байрамона кайфият яратиш мақсадида InTrend рақс гуруҳи ўз чиқишларини намойиш қилди. Бутун байрам давомида рақс майдонини болаларнинг кулгиси ва қувончли таассуротлари қамраб олди.

anorbank, реклама

Тадбир сўнгида болалар серпантин шоусидан баҳраманд бўлди ва улар учун байрам дастурхони ёзилди.

Шунингдек, банк тўрт йиллиги муносабати билан Ўзбекистон молиявий хизматлар бозорида эришган ютуқлари ва мавқеи акс эттирилган ҳисобот ролигини тақдим этди.

ANORBANK`нинг замонавий ҳамда фойдали маҳсулотлари ва хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган:

Телефон: 1290.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.