Ўзбекистоннинг молия соҳасидаги энг йирик IТ-компанияларидан бири бўлган Fido-Biznes МЧЖ ислом молияси соҳасида консультация хизматлари кўрсатиш ва ушбу соҳада ихтисослаштирилган тренинглар ўтказиш билан шуғулланувчи Islamic Business and Finance (IsBF) компанияси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандумини имзолади. Имзоланган меморандумга кўра, компаниялар банк-молия соҳасида исломий молия маҳсулотлари ва хизматларини ишлаб чиқиш, етказиб бериш ва тарғиб қилишда ҳамкорлик қилади, шунингдек, ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни амалга оширади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда ислом банк-молия секторининг расмий ривожланиши аста-секинлик билан бошланди. Ўзбекистон Марказий банки томонидан микромолия ташкилотларига ислом молияси билан шуғулланиш имкониятини берувчи меъёрий ҳужжат қабул қилинди. Ушбу меъёрий ҳужжатнинг қабул қилиниши микромолия ташкилотлари учун исломий молияласини (шариат тамойилларига асосланган молиялани) қонунийлаштирди.

fido-biznes, реклама

Fido-Biznes компанияси юқоридаги меъёрий ҳужжат қабул қилинишидан олдинроқ ислом банклари, исломий микромолия ташкилотлари (ММТ) фаолиятининг барча жиҳатларини, шунингдек, анъанавий банкларнинг исломий ойналари ва исломий молиялаштириш бўйича ММТларни комплекс равишда автоматлаштирувчи FB Islamic Window («Ислом ойнаси») дастурий мажмуасини ишлаб чиқишни бошлаган. Меморандумнинг имзоланиши Fido-Biznes компаниясининг ушбу йўналишдаги кўп ойлик саъй-ҳаракатларининг мантиқий давоми бўлиб, унинг ушбу соҳада етакчи бўлишга интилишини тасдиқлайди ва ушбу улкан лойиҳани амалга ошириш жараёнига янги суръат қўшади. Компания режаларига кўра, ушбу дастурий мажмуа октябрь ойининг иккинчи ярмида якунланиши ва эҳтимолий мижозларга тақдим этилиши керак.

Ислом молияси — бу тижорат банки ёки ММТнинг шариат тамойилларига асосланган молиялаштириш фаолияти бўлиб, ҳамкорлик ва ижара концепциясини ўз ичига олади. Анъанавий молиялаштиришдан фарқли ўлароқ, исломий молиялаштириш битимларида рибо (фоиз) элементларига йўл қўйилмайди ва маънавий-ахлоқий қадриятлар ҳисобга олинади. Биринчи босқичда FB Islamic Window Муробаҳа ва Иджара каби маҳсулотларни таклиф қилади. Тизим ривожланиши билан унинг функционал имкониятлари кенгаяди (иккинчи босқичда Мудораба, Мушорака ва Салам жорий этилиши режалаштирилган).

fido-biznes, реклама

FB Islamic Window`нинг асосий афзалликлари:

  • янги маҳсулотларни ишга тушириш вақтини сезиларли даражада қисқартириш имконини берувчи микросервис архитектураси (Time To Market);
  • банк/ММТ ўзининг микрохизматлар кўринишида реализация қилинган уникал маҳсулотларини тизимга жойлаштириб, тизимнинг функционал имкониятларини мустақил равишда кенгайтириши мумкин;
  • банк/ММТ`нинг IТ-инфратузилмасига интеграциялашга тайёрлиги уни жорий этиш муддатларини сезиларли даражада соддалаштиради ва қисқартиради;
  • FB Islamic Window маҳаллий бозор учун ишлаб чиқилгани сабабли уни жорий этиш учун маҳаллийлаштириш талаб этилмайди;
  • биринчи ва иккинчи даражадаги кечаю кундуз техник ёрдам, «24/7» режимида вендор техник мутахассисларининг мавжудлиги.

Fido-Biznes компанияси ислом молияси учун халқаро стандартларга жавоб берадиган ва асосий хусусиятлари бўйича жаҳон даражасидаги етакчи ишлаб чиқувчи компанияларнинг рақобатдош маҳсулотларидан қолишмайдиган универсал тизим яратишни мақсад қилган. Шу мақсадда аввалроқ Покистоннинг AlHamd компанияси билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ушбу меморандумга мувофиқ, AlHamd компанияси ишлаб чиқилаётган исломий дастурий таъминотнинг ислом молия институтлари бухгалтерия ҳисоби ва аудити (AAOIFI) халқаро стандартларига мувофиқлигини назорат қилади ва тегишли сертификатни тақдим этади.

Телефон: (+998) 78−150−65−50.

E-mail: info@fido.uz
Сайт: fido-biznes.uz
Instagram: @fb_careers
LinkedIn: linkedin.com/fido-biznes-uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.