Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига Шерали Абдукахарович Қосимов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Туманнинг аввалги ҳокими Ахрор Мансуров эса вилоятнинг Мингбулоқ туманини бошқармоқда.

Шерали Қосимов 1986 йилда Наманган туманида туғилган. 2010 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

У турли йилларда Наманган тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, Наманган тумани ҳокими ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган.

Тайинловга қадар эса Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.