Навоий вилояти ҳокимининг 26 августдаги қарори билан Учқун Файзуллаевич Елмуратов Учқудуқ тумани ҳокими бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Учқун Елмуратов 1986 йилда Конимех туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2012 йилда Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар у «Агробанк» Навоий вилояти филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими июль ойида президент ўтказган йиғилишда фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинганди.