Сиёсат

дайжест

Афғонистон Мудофаа вазирлиги олиб ўтилган самолётларнинг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқди

Афғонистон Мудофаа вазирлиги мамлакатдан олиб чиқилган ҳарбий самолётлар ва вертолётларнинг Ўзбекистонда қолишига қарши чиқди ва авиатехникалар тақдири бўйича ҳар қандай келишув «қабул қилиб бўлмайдиган» экани ва АҚШнинг «афғон халқи мулкини Ўзбекистонга хайрия қилишга ҳаққи йўқ»лигини таъқидлади.


Иқтисодиёт

дайжест

«Муқобил энергия манбаларини ўрнатиш — давлат сиёсати» — президент

Президент муқобил энергия манбаларини ўрнатишни давлат сиёсати деб атади. Ўзбекистондаги 1 млн хонадоннинг иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга 973 МВт қувватли қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.


дайжест

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақига нисбатан энг қиммат уйлар қаерда?

Марказий банк аҳолининг ўртача иш ҳақи ва уй-жой нархларини таққослади. Энг қиммат уй-жойлар Самарқанд вилояти ва Тошкентга тўғри келди. Харид қобилияти деярли барча ҳудудларда ёмонлашди. «Газета.uz» 50 квадрат метрли квартирани сотиб олиш учун неча йиллик иш ҳақи кераклигини ҳисоблаб чиқди.


дайжест

Рақобат қўмитаси рекламада тўлиқ маълумот бермагани учун «Ипак йўли» банкига жарима қўллади

Рақобат қўмитаси омонат турлари рекламасида муҳим маълумотлар тўлиқ берилмагани учун «Ипак йўли» банкига молиявий жарима қўллади. Банкка қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.


дайжест

Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистон миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Жамғарманинг асосий вазифаси этиб жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш ва жамғарма активларини хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш белгиланди.


дайжест

ЕТТБ Ўзбекистонда ўғит ишлаб чиқаришни декарбонизациялаш бўйича пилот лойиҳани қўллаб-қувватлайди

ЕТТБ Марказий Осиёдаги биринчи қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлайди. 20 МВт қувватга эга электролиз усканаси ва 52 МВт қувватга эга шамол станцияси аммиакли ўғитлар ишлаб чиқаришда қўлланадиган кулранг водородни қайта тикланадиганига алмаштиришга ёрдам беради.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь пенсияси олдиндан тўлаб берилади

Ўзбекистонда пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар ўтказиб берилади.


дайжест

Фото: Самарқандда ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивали

Регистон майдонида ўтаётган «Шарқ тароналари» фестивалида 80 га яқин давлатдан 300 дан зиёд вакил қатнашмоқда. 27 август куни 14 та мамлакат иштирокчилари кўрик-танлов доирасида чиқиш қилди. «Газета.uz» тадбирнинг иккинчи кунидан фоторепортаж тайёрлади.


дайжест

Саудия Арабистонида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Февраль ойидан буён Макка шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган ва виза муддати тугаган фуқаронинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам кўрсатилди. У ва унинг ўғли шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга олиб келинди.


дайжест

Миграция агентлиги Латвия ва Бельгиядаги бўш иш ўринлари ҳақида эълон берди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги СЕ гувоҳномасига эга фурачилар Латвияга ишга таклиф этилаётганини маълум қилди. Ойлик иш ҳақи — 1100 евро. Бельгияда эса автомеханик ва автотехниклар учун вакансия мавжуд, иш ҳақи — 2100 евро.


дайжест

Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлаш учун 30,7 минг ходим жалб қилинади

Ўзбекистонда ўтказиладиган Мустақиллик байрами тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 30 696 нафар ички ишлар органлари, Миллий гвардия, ФВВ, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари жалб этилади.


дайжест

Гулистонда Yandex Go иш бошлади

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри Ўзбекистонда Yandex Go такси хизмати ишга тушган 14-шаҳар бўлди. Саёҳатнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади.


дайжест

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган 3 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган уч бола (17, 12 ва 2 ёшда) Ўзбекистонга қайтарилди.


дайжест

Фанлар академияси президенти Беҳзод Юлдашев 79 ёшида вафот этди

Фанлар академияси президенти, физик олим, профессор Беҳзод Юлдашев 79 ёшида вафот этди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид бўлган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ҳам ишлаган.


дайжест

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлиги ҳар йили баҳоланади

Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади. Кенгашлар фаолияти самарадорлиги эса ҳар йили баҳолаб борилади. «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни янги механизм ва шакллар билан тўлдириш режалаштирилмоқда.


дайжест

«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди Озодбек Назарбеков.


дайжест

Тошкент метрополитени бешта бекатнинг ўн йиллар аввал қурилиши тугалланмаган вестибюлларини очади

Тошкент метрополитенининг «Миллий боғ» бекатида иккинчи вестибюлни очиш ишлари бошланди. Аввалроқ метрополитен ҳукумат бешта станциянинг бир неча ўн йиллар олдин фойдаланишга топширилган пайтда қурилиши тугалланмай қолган иккинчи чиқиш йўлларини очишга рухсат берганини маълум қилганди.


дайжест

Зўравонлик қурбонлари учун ҳимоя ордери онлайн берилади

Ҳукумат зўравонлик қурбонларига ҳимоя ордери бериш тартибини янгилади. Энди у профилактика инспектори томонидан зўравонлик аниқланган ва давлат хизматлари портали орқали тўлдирилган пайтдан бошлаб 24 соат ичида берилади.


Спорт

дайжест

Президент олимпиячиларга мукофотларни топширди

Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига давлат мукофотлари топширилди. Президент спортчи ва мураббийларга миннатдорлик билдириб, қайси спорт турлари бўйича ҳаракатларни кучайтириш кераклигини айтди. Келгусида спортчиларни тайёрлаш дастурлари қабул қилиниб, хорижлик мутахассислар жалб этилади.


дайжест

«Келгуси Олимпиадада кучли 10 ликка кириш бош мақсад бўлиши керак» — президент

Президент Олимпиада ғолиблари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлади. «Келгуси Олимпиадада кучли 10 ликка кириш бош мақсад бўлиши керак», — деди президент оммавий спортни ривожлантириш борасидаги вазифаларни белгилаб бераркан.


дайжест

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги КХДР ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун қайдномани эълон қилди. Шимолий кореяликлар билан ўйин 5 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!