Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган КХДР ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши ўйин учун футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Таркиб

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов («Фулад», Эрон), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Нефтчи»).

Ҳимоячилар: Умар Эшмуродов («Селангор», Малайзия), Рустам Ашурматов («Рубин», Россия), Хусниддин Алиқулов («Ризеспор», Туркия), Абдуқодир Хусанов («Ленс», Франция), Фарруҳ Сайфиев («Навбаҳор»), Хожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Шерзод Насруллаев («Насаф»), Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров («Кайсериспор», Туркия), Абдулла Абдуллаев («Пахтакор»), Одилжон Ҳамробеков («Навбаҳор»), Азиз Турғунбоев («Сивасспор», Туркия), Акмал Мозговой («Насаф»), Жамшид Искандеров («Навбаҳор»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Жалолиддин Машарипов («Истиқлол», Эрон), Азизбек Амонов («Нефтчи»), Бобир Абдиҳолиқов («Насаф»), Аббосбек Файзуллаев («ЦСКА», Россия), Жасур Яхшибоев («Ордабаси», Қозоғистон), Хожимат Эркинов («Ал Ваҳда», БАА), Остон Ўрунов («Персеполис», Эрон).

жч-2026 саралаши, кхдр, сречко катанец, футбол, қирғизистон

«Ордабаси» клуби сафида Қозоғистон Премьер-лигасининг 12 ўйинида 8 та гол урган ҳужумкор ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев ҳам жамоага таклиф қилинди.

Терма жамоа йиғинга 2 сентябрь куни киришади. 5 сентябрь куни соат 19:00 да Ўзбекистон КХДРни қабул қилса, 10 сентябрь куни соат 19:00 да Қирғизистон билан меҳмонда баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида 18 та терма жамоа олтитадан учта гуруҳга бўлинган. Гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси тўғридан-тўғри ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олади. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган жамоалар тўртинчи босқичда ўйнайди, улар яна иккита тўғридан-тўғри йўлланма, шунингдек, қитъалараро плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Учинчи саралаш босқичи икки даврада (10 тур) ўтказилади. У 2024 йил 5 сентябрда бошланиб, 2025 йил 10 июнда тугайди.

Ўзбекистон «А» гуруҳида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея билан ўйнайди.