Yandex Go Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида такси буюртма қилиш сервисини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди.

Қайд этилишича, саёҳатнинг минимал нархи 4000 сўмдан бошланади. Масалан, шаҳар вокзалидан Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театригача такси нархи тахминан 4500 сўмга тушади.

Эндиликда сервис Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрини қамраб олди. Шу пайтгача хизмат Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Марғилон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Термиз, Нукус, Қарши, Урганч ва Хивада мавжуд эди.