2024/2025 ўқув йили учун️ давлат олийгоҳларининг магистратура босқичига қабул натижалари эълон қилинмоқда, деб хабар берди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

Магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.

Талабгорлар натижаларни ушбу электрон тизимдаги шахсий кабинетидан билиши мумкин.