Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф мазкур фестивалдан фоторепортаж тайёрлади.

1997 йилдан буён Регистон майдонида ўтказиб келинаётган анъанавий мусиқа тадбирида жорий йил дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил қатнашмоқда.

Фестивалнинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиб, мазкур форум ўз мазмун-моҳияти ва аҳамиятига кўра «Жаҳон тароналари» фестивалига айланганини таъкидлади. У бундай фестивалларни «Ўзбекистоннинг тинчлик-тотувликка эзгу даъвати» деб атади.

Тадбир дастурига асосан, 27−29 август кунлари соат 19:00 да фестивалга ташриф буюрган иштирокчилар ўртасида кўрик-танлов ўтказилиб, халқаро ҳайъат томонидан уларнинг чиқишлари баҳоланиши режалаштирилган. 27 август куни 14 та мамлакат: Болгария, Латвия, Судан, Греция, Ҳиндистон, Қозоғистон, Нигерия, Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Малайзия, Япония, Мўғулистон ва Озарбайжон вакиллари саҳнада ўз ижод намуналарини ижро этди. Ҳар бир чиқиш ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Фото

самарқанд, шарқ тароналари, регистон майдони