Тошкент шаҳрида янги Terminal бизнес маркази офис майдонлари сотуви бошланди. Шаҳарнинг марказий қисмида, асосий ишбилармонлик ва транспорт йўллари кесишмасида «Жаҳон савдо маркази» ноёб концепцияси асосида фаолият юритувчи Terminal бизнес маркази очилмоқда.

Стандарт офис таклиф қилаётган бизнес марказларидан фарқли ўлароқ, «Жаҳон савдо маркази» ўз маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш, халқаро бизнесни юритиш ва ривожлантириш мақсадида бўлган компаниялар ва тадбиркорлар учун экотизим яратади. Бизнес марказининг резидентлари таркибида экспорт-импорт, дистрибьюция, логистика, консальтинг, юридик ва инспекция хизматлари кўрсатувчи компаниялар фаолият юритади.

Унинг асосий афзалликлари:

  • фаол ривожланаётган ҳудудда қулай транспорт алоқасига эга стратегик жойлашув;
  • замонавий архитектура ва юқори сифатли муҳандислик ечимлари;
  • шаҳар маркази ва тоғларга қараган ҳайратланарли манзараларга эга, 50 дан 200 кв. м. гача бўлган, open space ёки кабинет услубида трансформация қилиш имкониятига эга, мослашувчан офис майдонлари;
  • бизнес маркази резидентлари ва меҳмонлари учун етарли автотураргоҳларнинг мавжудлиги. Ҳудудда меҳмонлар учун бепул ерусти автотураргоҳи, резидентлар учун эса ерости ва кўп қаватли автотураргоҳларда майдонлар харид қилиш ёки ижарага олиш имкониятлари мавжуд;
  • халқаро бизнес учун ривожланган инфратузилма. Марказда конференц-зал, учрашув хоналари, коворкинг маркази, қаҳвахоналар, ресторан, фитнес маркази, кимёвий тозалаш хизмати, банкоматлар фаолият кўрсатади;
  • инвесторлар учун офис майдонларини таъмирлаш, ижарачилар топиш ва шартномаларни расмийлаштириш бўйича «ҳаммаси ичида» тамойили асосида қўшимча хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Савдонинг бошланишида офис харид қилувчиларни махсус таклифлар ва совғалар кутмоқда, улар ҳақида батафсил маълумотни савдо офисига ташриф буюриш орқали олиш мумкин.

Манзил: Мирзо Улуғбек ту., Паркент кўч., 6.

Қўшимча маълумот олиш ёки ташриф буюриш учун қуйидаги телефонга қўнғироқ қилиш мумкин: (+998) 78−113−11−55.

Сайт: bc-terminal.uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.