29 август куни Шавкат Мирзиёев Фанлар академияси президенти, физика-математика фанлари доктори ва фан арбоби, марҳум Беҳзод Йўлдашевнинг таъзияси учун унинг хонадонига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

беҳзод йўлдашев, фанлар академияси, шавкат мирзиёев

беҳзод йўлдашев, фанлар академияси, шавкат мирзиёев

Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини, ватанга хизматларини ёдга олди, марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдириб, сабр-тоқат тилади.

«Беҳзод Йўлдашев Олий Мажлис депутати, кейинги вақтда Сенат аъзоси сифатида самарали фаолият олиб бориб, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фидойилик кўрсатди», — дейилади хабарда.

У 29 август куни 79 ёшида вафот этганди.